Абдуқодир Ҳайитметов. «Яша Турон» (ҳикоя)
Онамиз раҳматлик бирон хонанда радиода меъёрига етказиб яхши бир қўшиқ айтса ёки бирон раққоса саҳнада қойилмақом қилиб ракс тушса, ундан таъсирланиб, бизга:— Дунёга келиб, шуларнинг ҳам дилида бирон армони бормикан-а! — деб қўяр эдилар.У кишининг назарида бундай одамлар Худо берган, давоми…


Абдуқодир Ҳайитметов 1926 йилнинг 27 майида Фарғона вилоятининг Данғара туманидаги Қиёлиқум қишлоғида туғилди. 1949 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Шарқ факултетини битиргач, 1949-1952 йилларда Шарқ қўлёзмалари институти аспирантурасида таҳсил олди. У академик Ойбек тавсияси асосида «Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари» мавзуида номзодлик ва «Навоийнинг ижодий методи» мавзуида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди.Атоқли олим 1953 йилнинг мартидан умрининг охиригача Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида кичик илмий ходим, катта илмий ходим, мумтоз ўзбек адабиёти тарихи бўлими мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида самарали меҳнат қилди.Абдуқодир Ҳайитметов мамлакатимиздаги йирик адабиётшунос олим сифатида халқимизнинг улуғ шоири Алишер Навоий ижодий фаолиятини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшди. Унинг «Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари», «Навоий лирикаси», «Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан», «Навоийхонлик суҳбатлари» каби китоблари Навоий ижодининг серқирра жиҳатларини тадқиқ этишга бағишланган.У 500га яқин илмий мақолалар, монография ва рисолалар эълон қилди, «Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи»нинг академик нашрини тайёрлашда раҳбар ва ҳаммуаллиф сифатида жонбозлик кўрсатди, улуғ аждодларимиз ҳақидаги «Алишер Навоий», «Абу Райҳон Беруний» каби ҳужжатли филмларни яратишда фаол иштирок этди. Абдуқодир Ҳайитметовнинг раҳбарлигида 30га яқин докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.Абдуқодир Ҳайитметов «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони, Давлат мукофоти ва «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. У 2005 йили вафот этган.