Абдулла Авлоний. Биз ва сиз (драма)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Машҳур ўзбек маърифатпарвари, шоири ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний 1878 йил 12 июлда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Эски мактабда савод чиқарди, мадрасада таҳсил олди. Оиладаги моддий қийинчиликлар туфайли болалигидан одамлар эшигида меҳнат қилди, ғишт қуйиш, сувоқчилик, печкачилик, дурадгорлик, бинокорлик каби касблар билан шуғулланди, «Иморатчи уста» деган ном олади.Абдулла Авлоний шеърлари 15 ёшидан бошлаб матбуотда кўрина бошлади. Жадидчилик ҳаракати раҳбарларидан бири бўлган Авлоний 1904 йилда Тошкентнинг Миробод маҳалласида жадид мактабини, 1909 йилда «Жамияти хайрия» уюшмасини ташкил этади. 1905-1917 йилларда матбуотдаги қизғин фаолияти, кўплаб публитсистик мақолалари билан «бир ёқдан миллий ислоҳот учун мафкура ҳозирлағон, иккинчи ёқдан эл орасига ўзгариш тухмини сочғон» ҳам( Абдулла Авлоний бўлди. Авлоний ўзи нашр этган «Шуҳрат» (1907) номли газетаси фаолиятини шундай баҳолаган эди.У Туркистонда биринчилардан бўлиб мактабга география, кимё, хандаса, физика фанлари киритилишига таъсир кўрсатди, таълимни реал турмуш билан боғлашга интилди, бир дарс билан бошқаси ўртасида муайян танаффусни, бир синфдан иккинчисига ўтишдаги имтиҳонни жорий этди, таълим тизимининг дунёвий йўналишини кучайтиршига алоҳида эътибор берди. Унинг «Биринчи муаллим» («Муаллими аввал», 1909), «Иккинчи муаллим» («Муаллими соний», 1912) номли дарсликлари, «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» (1913), «Гулистони мактаб» (1917), «Адабиёт ёхуд миллий шеърлар» (1909-1916, 6 қисм) каби қўлланмалари мактабларда ўқитилган.Авлоний «Турон» (1917) газетасига «Яшасин халқ жумҳурияти» деган шиорни танлади, «Турон» номли театр тўгарагини ташкил этиб, иқтидорли ёшларни тўплади, айрим ролларни ижро этишда ўзи ҳам қатнашди. Шоир Афғонистонда элчи бўлди, турли ўқув юртида дарс берди. Абдулла Авлонийнинг Ҳижрон, Нобил, Индамас, Шуҳрат, Сурайё, Шапалоқ, Чол, Аб, Чегибой деган тахаллуслари бўлгаи. У 1934 йил 24 августда Тошкентда вафот этди. Авлоний ижоди бўйича Бегали Қосимов илмий изланишлар олиб борган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Мен бу асари ночизонимни биринчи мактабларимизнинг юқори синфларида таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳиблари, ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийларина тақдим қилдим. Ҳар кун ўлурам шомғача мен ғамга гирифтор,Ҳар шаб ёнарам оташа парвона каби зор.Ҳеч кимса эмас бу мени аҳволима воқиф,Мен давоми…
МУХТАСАР ТАРИХИ АНБИЁ ВА ТАРИХИ ИСЛОМ Одам алайҳиссаломдин Муҳаммад алайҳиссаломғача ароларинда ўтған пайғамбарларнинг қиссалари ва зуҳури ислом.Усули жадидага мувофиқ равишда мактаби ибтидоияларимизнинг учинчи ва тўртинчи синф шогирдлари учун тартиб берилуб, Туркистон шевасинда энг мўътабар асарлара иктифо қилинуб, қисқача Ҳазрати Одам давоми…