Зиёвиддин Акрамов, Рисқитилла Нуринбоев. Орол муаммолари (1979)

Жуда узоқ ўтмиш. Қорақум саҳроси орқали Каспий денгизига сув қуйиб турган Амударё нима бўлдию ундан юз ўгириб, шимолга қараб оқа бошлади. У қум саҳроларию, текис тўқайларни босиб ўтди, қанчадан-қанча чуқурликларни сув билан тўлдириб, Хоразм ботиғига етиб борди. Бу ерни ҳам давоми…

Иброҳим Ғафуров: “Бу безовта замона…” (1988)

— Иброҳим ака, одатда, йил якунида киши бирров ортга қарайди. Ўтган кунларини эслаб, уларни сарҳисоб қилади. Айни кунларда Сиз нафақат 1987 йилни, ўзингизнинг ярим асрлик умрингизни, йигирма беш йиллик ижодингизни сарҳисоб қиляпсиз. Шу кунларда яималар ҳақида ўйлаяпсиз? Ўтган йиллар ичида давоми…

Эркин Воҳидов. Гёте юрган йуллардан (1974)

Тошкент билан Берлин ўртасида тўрт минг километрга яқин масофа бор. Лекин дўстлик йироқни яқин қилади, деб бежиз айтилмаган. Ҳар йили «ГДР— Берлин» адреси билан тамғаланган минглаб той Пахталар Ўзбекистондан тўппа-тўғри Германия Демократик Республикасига йўл олади. ГДРнинг техникавий ашё-асбоблари эса бизнинг давоми…

Гулжаҳон Мардонова. Алпомишни билган борми! (1989)

«Барчин ўн минг уйли Қўнғиротнинг йигитидан ўн йигитни сайлаб олди, отасининг тўқсон тўқай йилқисидан ўн отни сайлаб олди, отларни совутиб бўлди. Сўнг шундай ариза ёзди: «Мен Барчин олти ойлик йўлга, Қалмоқнинг элига келдим, зўр ёвнинг қўлида қолдим, олти ойлик муҳлат давоми…

Омон Матжон: «Дилимнинг рангини гул билса бўлди…» (1989)

— Омон ака, келинг суҳбатимизни ўзбек халқининг кўз қорачўғидек асраб-авайлаб келаётган миллий урф-одатларидан бошлайлик. Чунки ҳар бир халқнинг миллий қиёфасини биринчи навбатда унинг ўзига хос удумлари белгилайди-да! Шундай эмасми? — Албатта. Бизнинг халқимизда яхши одатлар» жуда кўп. Одатлар қомуси тузилсаям давоми…

Эркин Воҳидов. Бизнинг одатлар (1970)

Одатлар халқ табиатининг кўзгусидир. Ҳеч бир халқнинг ҳеч бир одати айрим одамларнинг истак-хоҳиши билан, шунчаки бир ўткинчи ҳаваси билан дунёга келган эмас. Одатлар аслида эзгу ниятларнинг ифодаси сифатида, инсонларнинг бир-бирига меҳр оқибати намойиши сифатида туғилади, улар аслида халқ донишмандлигининг бир давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Китоб шавқ билан ўқилиши керак (1968)

Икки кунда ўқиб ташлаш мумкин бўлган баъзи китобларимизни ўқувчи ҳафталаб ўқийди. Китоб столнинг чеккасида оғир юк бўлиб ётаверади. Ҳар сафар унга кўз тушганда узиб бўлмайдиган катта қарз ёдга тушгандай юрак орзиқади. Ўқишга фурсат бўлганда киши уни не машаққат билан қўлга давоми…

Сирожиддин Саййид. Сариосиё осмонлари (1988)

1965 йилнинг 25 май тонги. Мактабдаги анъана бўйича ҳар йили ёзги таътилдан олдин бошланғич синфларни экскурсияга олиб чиқишарди. Манзил — қўшни боғдорчилик совхозининг қишлоғимиздан бир чақирим юқорида, канал бўйига жойлашган қуюқ дарахтзори. Биз — биринчи синфни битирганлар учун илк қаникул, давоми…

Қамчибек Кенжа. Соҳибқирон ўтган йўлларда (2003)

Бобур номидаги халқаро илмий экспедициянинг кейинги бир неча сафари буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг ватан ғанимларини тор-мор этиб, юрт осойишталигини, эл маъмурлигини таъминлаш ниятида олиб борган ҳарбий юришлари тарихини батафсилроқ ўрганишга бағишланди. Мазкур сафарномада экспедициянинг қадимги Дашти Қипчоқ давоми…

Маҳмуд Саъдий: “Ўз қадрини билган қадр топади” (1989)

Одатда кинофильмларда энг хавфли, энг қалтис вазифаларни каскадёрлар бажарадилар, лекин уларнинг номлари суратга тушган кишилар рўйхатига киритилмайди. Ҳаётда ҳам умр бўйи ўзгалар меҳнатини юзага чиқариш учун заҳмат чекиб яшайдиган одамлар борки, мен уларни ана ўша каскадёрларга ўхшатгим келади. Зеро, бугунги давоми…