Қозоқбой Йўлдош. Ўзлик қўрғони

Глобаллашув нур тезлиги билан бораётган ҳозирги шароитда фақат миллий тилгина муайян этноснинг ўзлигини сақлаб қолиши мумкин бўлган қўрғон саналади. Чунки емак, киймак, турмуш кечирмак сингари жабҳалардаги ўзига хослик тобора йўқолиб, оммавий универсаллашув қарор топаётган шароитда муайян миллат руҳиятига хос қирралар давоми…

Миллатнинг нишони (миллий ёзувимиз ҳақида баҳс) (2017)

Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини давоми…

Миллион-миллион шамнинг шуъласи (Озод Шарафиддинов билан суҳбат) (1999)

Атоқли олим, йирик жамоат арбоби, моҳир таржимон, оташин публицист, “Жаҳон адабиёти” журналининг ташкилотчиларидан ва биринчи бош муҳаррири Озод Шарафиддинов ҳаёт бўлганларида 85 ёшни қаршилаган бўлардилар. Суҳбат домланинг 70 йиллик юбилейлари арафасида ёзиб олинган, мазкур мақола бир адабий журнал учун тайёрланган давоми…

Чоршамъ. Тўқсон икки бовли ўзбек уруғлари (1997)

Адабиётларда келтирилишича, ўзбек миллатини ташкил этувчи ҳар хил этник гуруҳларни 3 та катта қисмга бўлиб кўрсатиш мумкин: 1 – турк ўзбеклар; 2 – қипчоқ ўзбеклар; 3 – ўғиз ўзбеклар. (X. Дониёров, “Ўзбек халқининг шажара ва шевалари”, Тошкент, “Фан” нашриёти, 1968 давоми…

Нуриддин Муҳиддинов. Инсоний бурчимиз (1990)

КПСС XXVIII съездининг «Инсонпарвар, демократик социализм учун» деган Дастурий баённомасида партия СССР халқларининг маданий меросига эҳтиёткорлик билан муносабатни қарор топтиради, деб таъкидланди. Дарҳақиқат, инсон маънавий такомилида кўплаб ўтмиш авлодларнинг донолиги ва истеъдодини ўзида мужассам этган тарихий ва маданий ёдгорликларнинг ўрни давоми…

Аҳмад Алиев. Фитрат ва унинг «Арслон» драмаси (1989)

Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, Тошкент Давлат университетининг доценти Аҳмад Алиев 70 ёшга тўлди. Олимнинг адабиётимизнинг ҳамиша тирик сиймолари — Беҳбудий, Чўлпон, Фитрат, Элбек, Боту ҳақида ўнлаб мақолалари адабий жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этди. Унинг шу соҳадаги яна бир давоми…

Бекқул Эгамқулов. Хўрлик ёки аёл нега эрини ўлдирди? (1989)

1988 йилнинг 18 октябри кечаси Самарқанд район, Улуғбек қишлоғидаги хонадонларнинг бирида фожиа юз берди. Ойсара Назарова эри Мирзакарим Назаровни ўлдирди. Воқеадан ҳамма ларзага тушди. Одамлар биринчи бор эшитишганда, йўғ-е, деб ёқаларини ушлашди. Ахир у жуда мулойим, қўй оғзидан чўп олмайдиган давоми…

Туркистон мухторияти овози газеталарда (1917)

1917 йил Февраль инқилоби шабадалари таъсирида бошланган Туркистон мустақиллиги масаласи бу даврдаги кўпгина маҳаллий ва марказдаги Россия мусулмонлари матбуотининг диққат-эътиборида турди. 1917 йилнинг 28 ноябрида Қўқонда Туркистон мухторияти эълон қилингандан сўнг матбуотда чоп этилган, айримлари эътиборингизга ҳавола этилаётган хабар, шеър давоми…

Абдужаббор Яҳёев. Қўқон ўрдаси (1990)

Фарғона водийсидаги қадимий шаҳарлардан бўлган Қўқонда водийдаги бошқа шаҳарларга нисбатан меъморий ёдгорликлар кўп сақланиб қолган. Даҳмаи шоҳон, Жоме масжиди, Комолқози (Хўжа додхоҳ), Норбўтабий, Миён ҳазрат, Дастурхончи мадрасалари, Мадарихон даҳмаси, Худоёрхон саройи ва бошқа кўплаб ёдгорликлар шаҳарнинг тарихий қиёфасини белгилаб, унинг давоми…

Наим Каримов. Эъзоз ва жазо (1990)

1943 йилнинг кузида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига таниқли ўзбек шоири Мадамин Давроннинг Курск остоналаридаги қақшатқич жангларда ҳалок бўлгани тўғрисида хабар етиб келди. М. Даврон Усмон Носир, Амин Умарий, Темур Фаттоҳ, Иброҳим Назирий сингари қўқонлик шоирлар билан бирга улғайиб, бирга ижод майдонига давоми…