Иброҳим Даврон. Ҳуррият (1917)

Ҳуррият: бу калимайи муқаддаса Жаноби Раббил-оламин ҳазратларининг инсонлара бахш айладиги неъмати узмодурки, олами мавжудотда ҳар махлуқнинг истадиги нарса бу ҳурриятдур. Ҳар махлуқ учун об, ҳаво, офтоб ва соя каби лозим ва малзум ўлан шайлардан-да муқаддам «Ҳуррият» керак! Зероки, бир инсон ҳар нарсадан мамнун ўлуб-да, турар ери зиндон бўлса ва бир золим қўлинда асир ўлуб, онинг адолатсиз ҳукминдан чиқолмасдан умр кечурса, у ҳаётинаги нарсалардан мамнуниятининг не маъноси ва қиймати ўлур? Инсон ҳар нарсага саъй қилса, бўлдурмоқға солиҳ ўла тўруб, бу салоҳиятга ўз-ўзундан етиша олмаса ва ҳуқуқи машруъина на зару на зўр ила молик бўла олмаса, ҳаққи сариҳи ҳар кимнинг қўлинда ғасб ва талаф ўлинса ва бу юздан арзи ҳол этилса. инсоф ила қулоқ солуб, фарёдини эшитадурган ибр маъмур бўлинмаса, ҳар миллатнинг ирз ва номуси оёқ остинда босилуб, иззат ва шараф деган инсониятга хос бўлган унвонлар қавлдан феълга чиқмаса, бу ашнаъи асоратдур… Лил-ҳамд ва-л-миннаки, хости илоҳий бирла у нажиб ва шариф инқилобчи фидокор аскарларнинг хун баҳосина бундоқ «Ҳуррият» олиндики, ҳуррият фидойиларини дунё тургунча олқишлаб, таъзим ва тақдис этмак бизларга улуғ ифтихорлик қарздур. Бу фидойилар ҳаққинда жон ва мол қурбон этмак ва яхшиликларини илал-абад жон баҳоснда қийматини билмак алзамдур.
Юқорида ҳар махлуқнинг истадиги нарса бу ҳурриятдур, дедик. Бали. яна ҳурриятдур! Чунки инсониятдан бис-бутун бошқа оламда вуҳуш ва туюрлар дахи ҳуррият истарлар, яъни бир ваҳший ҳайвонни тўқойдин тутуб келтуруб, юз йил бир масканда эъзозлаб асралса, яна у ҳайвон ўзини асоратда боғли ўлдиғини билур. Тўқойда бўлган замонидаги ўйун ва шўхликларини қилмас, тўқойдаги кайфу сафосини топмас, тўқойдаги осойишу роҳатни ва эркинчиликни асоратда ўхшата олмас, балки кундан-кун озар, охирда ҳалок ўлур-кетар. Озодликда учуб юрган булбул доимо палид қурт ва қумурсқа еюр, лекин тутуб келтуруб, қумурсқа ўрниға писта, қанд ва асал берсангиз, емас; бир сукутда қолуб, ҳуррият ва озодлиғни тушунур, учуб-қўнуб юрган ерларини соғинур…
Ишта ҳуррият ҳар нарсадан қимматли бир жавҳардур. Бизлар бу ҳурриятни мардона ва ғазанфарона жон фидо қилган мукаррам аскарлар ва соҳиби тадбир диловарлар соясинда тобдук. Энди керакки, бу муқаддас ҳурриятни чин маъносина мувофиқ амал қилуб, лойиқи-ла истифода қилмоқға кўшиш қилсак. Ҳуррият демак шариат ва қонуни ҳукуматға итоат қилуб, ижтимоъи башариятда бир-биримизға зарар ва заҳмат еткузмасликдур. Ҳар ким ҳур ва озоддур, фақат озодлик қонуниға итоат бирла, фисқу фужур, ғасбу ғорат ва бир-биримизға ҳурматсизлик каби мухосамат ва муфосадатдан куллиян воз кечмак бирла тўғри сўз, тўғри юруш ва тўғри иш қилуб, биримиз дигаримизга масъудият ва рафоҳият истамакдур…

«Ҳуррият» журнали, 1917 йил 7 апрел, 1-сон