Юзи сарғайғон, бели букулган деҳқон! Кўтар бошингни, оч кўзингни! Устингдаги олиқ-солиқ юкингдан қирқ фоизи камайтирилди.
Ўзгаришнинг алғов-далғов чоғларида бошингдаги давлат қуши учди, сени қашшоқлиқ деви қучди. Нон деб кесакни единг, от деб эшакка миндинг. Ҳўкузинг кетди, озуғинг битди. Молинг таланди, қозонинг яланди, дарахтинг йиқитилди, ўтининг ёқидди, бошингға ёнғоқ чақилди… Лекин шуниси ҳам ғаниматким, нимғурма жонинг омон қодди.
Сен шунча мағаллиқ ва дағаллиқларға чидадинг, сира индамадинг, «сабр қилсам, ғўрадан ҳалво пишар» ва «қоронғу кечанинг сўнги ёруғдир» дединг-у, умид ипини маҳкам тутдинг, охири гаровни ютдинг. Мана, ҳозир ҳамманинг кўзи сенга тикидди. Сенинг томонингга юз ўгуришлар-югуришлар бошланди.
Лекин сен бундай «тап-тапи зағомо»ларға мағрур бўлиб жим турма, ўзингни унутма. Ҳақ талашмоқдин тортинма. Чунки ҳақ олинур, берилмас.
Шунинг учун, ай деҳқони гўл, ўз фойданг йўлида «шўрапўшт» бўл!
Муғомбир
«Машраб», 1925 йил, 23-сон