Шаҳримизда соғлиқни қақшатиш ишлари, Худоға шукр, бу йил жуда тартибга қўйила бошланди. Ҳифзи сиҳҳат бўлумининг «бепарво фалак»лигидан халқимиз жуда мамнун ва сарафроздир.
Бу йил эски шаҳардаги гузар ҳовузлари микруб булоғиға айланиб қолди. Ҳатто, бу ҳовузларнинг биридан чўчқа чиққонлиғини ҳам газетада ўқидиқ. Ошхона ва кабобфўрушлиқларимиз бўлса, «кар» маданийдир. Эски шаҳар ош салхонасидан кўкнорхоналаримиз минг қатла озода мунтазамроқдир. «Чашмаи шифо» ҳовузчасининг олдидан ўтмоқчи бўлғонингизда, эҳтиёт учун, албатта, бурнингизни тутиб ўтишга мажбур бўласиз.
Хулоса, шаҳримиз соғлиқни сақлаш идорасини «хотиржами гов жаллоб» этарлик даражада тоза ва бошқа шаҳарларға намуна бўлурлиқ йўсунда покизадир.
Яна бир гап қолди: шунинг билан баробар аҳли тақво мусулмонларға, хайрихоҳлик юзасидан эълон қиламизким, янги шаҳарға бораётғонда «Саржин бозори» кўчасидан зинҳор ўтмагайлар. Чунки у ерға ташланғон неча вогун ахлат ичидан ҳаммавақт «сунбули саҳро» иси чиқиб димоғға урадир ва рўзани синдирадир…
Шумшук
«Машраб», 1925 йил, 20-сон