Абдулла Қодирий. Тараққий (1923)

Батқалдоқ хўжа: — Ҳой эшон, биз ҳам энди анча тараққий қилибмиз-а?!

Лўкидон хўжа: — Қаёқдан билдингиз?

— Хотунларимиз нос ўрниға попирўс чека бошлабдурлар.

—      Қаёқда кўрдингиз?

—      Қаёқда кўрар эдим, сентралний мўнчада кўрдим…

Шилғай

«Муштум» — 1923 йил, 3-сон, 7-бет