Адабиётимизнинг Ҳамза, Авлоний, Сўфизода каби вакилларидан бири бўлган Сирожиддин Сидқий Хондайлиқий ижодида муҳаббат, одамийлик, жувонмардлик сингари абадий барҳаёт мавзулар куйланади. Шоирнинг асарларида инсоният баҳорининг илк палласи ўзининг бутун суруру изтироблари билан акс этган. Шу маънода Сидқий асарларини навбаҳорга қиёслаш мумкин. Ушбу мажмуада шоирнинг ҳаёт ва инсон руҳиятини шеърият тилига кўчирган ғазаллари, ижтимоий пландаги лирик шеърлари, «Русия инқилоби» достони, воқеий ҳикояларидан намуналар киритилди.
МУНДАРИЖА
Ғазаллар
Мураббалар
Мухаммаслар
Мусаддаслар
Ижтимоий лирика
Турли шеърлар
Русия инқилоби
Ибратлар ва ҳикматлар
Воқеий ҳикоялар
Қайдлар
Б. Қосимов. Сидқий Ҳондайлиқий
Изоҳлар
Луғат