Вакаяма Бокусуй (1885-1928)

Вакаяма Бокусуй (若山 牧水; 24 август 1885, Тоугоу, Миядзаки — 17 сентября 1928, Нумадзу, Сидзуока) — япон шоири, Японияда XIX—XX асрда танка жанрида ижод қилган атоқли ижодкорлардан бири.

***

Вулқон пойида ўсган
Қарағай ўрмонида
Ой кумуш шуълалар таратган кеча
Тун бўйи тинмай
Сайради какку

***

Эски кварталда
Уфқдаги шом булутларига
Қараб тўймайман .
Кечки соат вақтин хабарлаб
Қўнғироқлар жаранглар

***

Саждагохдан тушаман ,
Зинама – зина , охиста .
Ва қуюқлашаётган зулматда
Бутун вужудим билан
Хис қиламан бу куз , бу тунни…

***

Оқшом хасрати !
Қирмиз кўмирларга сочгин
Озгина САКE
Хушбўй кўкатларнинг хидига
Тўлиб кетар ўшанда хонанг .

***

Мудроқ тоғлар
У ёқда тоғлар пойида эса
Мудрайди денгиз
Қирғоқ бўйлаб сайр қиламан
Бахор қувончига тўлиб вужудим

***

Ярим кеча ойдинда
Уйга қайтаман .
Сўнг зинапояда тўхтайман
Енгимдаги арча игнабаргларин
Қоқиб туширмоқ учун .

***

Булутлар тарқади
Мен Асама чўққисидаги
Сўқмоқларда дайдийман
Вулқон мўриси устида
Булут парчасига ўхшаган тутун

***

Денгизга термулиман
Эшитаман қирғоқ куйлашин .
Тўлқинлар гумбирлар
Гох кўкка сапчиб , гохида пастлаб
Юрагимни тўлдирар ғамга

***

Деразани очаман
Юзларимни силар қуёшнинг
Мулойим нури .
Узоқ кутган эдим , нихоят
Келдингми , олтин куз !

***

Дуд бурқсиган ўчоқ
Тутун хиди келар
Куружкадаги қайноқ сувдан
Тоғдаги қишки кулбада совир
Гъарибгина кечки овқатим

***

Дарахт шохлари аро
Порлайди қишки қуёш ,
Юзларимга тегар
Унинг нурлари
Ёритади , лекин иситмас !

***

Мен узоққа кетдим .
Ва денгиз сохилида
Тунамоқчи бўлдим
Энди ётган эдим ярим кечаси .
Қуйди дахшатли жала.

Холдор Вулқон таржимаси.