Осикоти-но Мицунэ (凡河内 躬恒) — Хэйан даври япон шоири ва сарой хизматчиси. У “36 ўлмас шоир”лардан биридир.
* * *
О, “бокира гуллар”!
Шамол тоғ яйловларидан
Куз ифорларини олиб келур –
Гарчи нигоҳлар-ла сизни кўриб бўлмас,
Аммо, хуш атрий бўйларингиздан илғаб олиш мумкин.
* * *
Сен, қўл силтаб,
Кимсасиз тоғлар сари кетдинг!
Қаердан бошпана ва паноҳ топасан,
Агар хилватдаги ибодатхона ичра ҳам
Қайғулар асирига айланадиган бўлсанг!
* * *
Шундай бир юрак соҳибасин топсамки
Токи у ҳам мени
Мен севганчалик севолса,
Шундагина англаймиз
Бу дунё фақат изтиробу андуҳлардан иборат эмаслигин.
Рус тилидан Минҳожиддин Мирзо таржимаси