Киёхара Фукаябу (Х аср)

Киёхара-но Фукаябу (清原 深養父) — Хэйан даври япон шоири.

* * *

Гарчи ҳали борлиқда қиш кезаётган бўлса-да,
Гўё осмондан оппоқ гулбарглар ёғаётгандай –
Топдим,
Демак, булутлар ортидаги юксакликда
Баҳор бошланган …

* * *

Қуёш нигоҳидан йироқ
Ўша тоғлар аро
Баҳор не эканлигин билмас
Бу водийга сўлаётган гуллар қайғуси бегона,
Шундандир бедорлик ва безовталик юракларга ёт..

Рус тилидан Минҳожиддин Мирзо таржимаси