Ки-но Цураюки (紀貫之 866—945 ёки 946) — япон шоири, ёзувчи, филолог. Танка жанрида ёзган. 36 ўлмас шоирлардан бири.
* * *
Ҳа, буни фақат туш деб аташ мумкин, –
Буни мен шу бугун англадим туйқус, –
Умр бу – уйқу…
Мен эса ўйлардим – ўнгим,
Ўнгим, деб ўйлардим… У рўё – афсус!..
Рус тилидан Абду Наби таржимаси
* * *
О, “бокира гуллар”!
Не боис бунчалар эрта таъзим-ла эгилдингиз?
Ё ёруғликдан тўйдингизми?
Қаерга шошасиз,
Ахир, куз ҳеч кимга шафқат қилмас, аяб ўтирмас…
* * *
Шохларда
Илк гуллар очилгандан буён
Қанча баҳорлар кечди, –
Оҳ, қачон бизнинг дунёмизга ҳам
Абадий гуллаш саодати насиб этаркин!…
Рус тилидан Минҳожиддин Мирзо таржимаси