Кавахигаси Хэкигодо (1873-1937)

Кавахигаси Хэкигодо (河東 碧梧桐) – япон шоири. Ҳақиқий исми – Кавахигаси Хэйгоро. Такахама Кёси билан биргаликда Сикининг севимли шогирдларидан бири эди. У «Синсэй» («Янги ҳаёт»), «Хототогису», «Нихон» («Япония») журнларраида хайкулари билан иштирок этди.

“Янги хайкулар” китобидан

* * *

Булбул куйлар.
Водийдан водийга учиб ўтдилар
Баҳор сувларининг шилдироғи ҳам.

* * *

Кузги бўрон.
Бор ёмғирларни ёғдириб,
Кетаверди тағин йўлида.

* * *

Шохчиқар косасидан
Ташга чиққиси келмас –
Куз шамоли гувиллар.

* * *

Тоғ чўққиси булутлар аро
Сузиб борар бемалол
Қора кема мисоли.

* * *

Бутун тун бўйи,
Ёзгунимча биргина хайку
Кашта тикди хотиним.

* * *

Эшиксиз уй –
Ботқоқликка қўнишди
Тунаш учун ёввойи ғозлар.

* * *

Картошкани пиширяпман.
Жимжит, сокин Арши аълода
Йиғламоқда чақалоқ…

* * *

Қалин шудринг –
Буғунинг тўшидаги ёллари
Ҳўл бўлибди эрта саҳардан.

Русчадан Турсун Али таржималари

***

Оёғим остида ўралашиб,
Ўсган майсалар аро
Чийиллайди митти жўжалар

***

Мен тун бўйи хайку ёзаман,
Хотиним эса
Ниманидир ямаб – ясқайди…

***

Ўтлоққа чиқаман,
Қизғалдоқлар тўзғир шамолда
Суқсирлар учиб ўтар…

***

Картошка қайнатаман,
Товушсиз коинот бўшлиқларида
Йиғлар болакай…

***

Қорайган ўчоқ мўриси узра
Айланади инга жой излаб
Қалдирғочлар бахорда…

***

Қишлоқда байрам,
Қирмизи фонарлар ёнар,
Буғу маърар олис зулматда…

***

Сув чархпалагин айлантиришдан,
Чарчади одамлар
Шоли экиш мавсумида…

***

Буғда пиширилган шолғомни
Сузмага қўшиб еб
Ўлтирдим ғамгин…

***

Совуқ суягимдан ўтиб кетди
Чошгох пайти сохилда
Қарағайлар аро дайдийман.

***

Новдалари гулга бурканган
Бехи дарахти остида
Гуллайди бинафшалар.

***

Хув ана, узоқда
”Ёса”нинг қишки далаларида
Кўраяпман қор қарқараларин .

Холдор Вулқон таржимаси