Хо Ши Мин (Hồ Chí Minh), Нгуен Шинь Кунг, Нгуен Тат Тхань (1890.19.5, Нгеан провинцияси, Кимлиен қишлоғи — 1969.3.9, Ханой) — Вьетнам меҳнаткашлар партияси МК раиси (1951 йилдан), Вьетнам президенти (1946 йилдан); айни вақтда Вьетнам бош вазири (1946-55). 1945 йил август – 1946 йил мартда Вьетнам Муваққат ҳукумати раиси. Вьетнам адабиётининг таниқли вакили. Француз тилида ҳикоя ва очерклар, хитой тилида шеърлар ёзган. Сайгон шаҳрига Хо Ши Мин номи берилган.
* * *
Элликка етмасдан баъзи бир одам
Қарилик даъвосин қилади ҳар дам.
Олтмишдан нарига ўтиб кетсам ҳам
Ўзимни сезаман тетик ва бардам.
Камтарин бир ҳаёт кечирмоқ керак,
Камтарда ҳамиша ёш бўлур юрак.
Меҳнатдир ҳаётнинг кўрки, негизи,
Мунтазам меҳнатдир ёшликнинг ўзи!
* * *
Бу кеча тўлин ой нақадар кўрлам!
Дарёнинг сувлари гўёки кўклам –
Кўкига туташиб кетгандек улкан.
Қирғоқда кўп ҳарбий режалар туздик.
Тун оғгач, қайиққа ўтириб суздик:
Ой нури қайиқда лиммо-лим экан!
Шуҳрат таржимаси