Баҳоргул Каримова (1945)

УЛУҒЛИК

Она тупроқ улуғ неъмат чашмаси,
Шакли қуёш – дастурхонда нонимиз.
Ҳаётнинг бошидир бу тупроқ, бу ер,
Тўйдирар, кийдирар, сақлар жонимиз.

Сувларнинг қудрати буюкдир жуда,
Сувдир табиатга жон бахш айлаган.
Маъни борми сув бўлмаган тупроқда,
Сув ҳаётдир борлиқни нақш айлаган.

Она-Ватан буюк, унда жам мудом,
Асрларга тенгдош умр маъниси.
Ер юзида энг суюкли нарсанинг
Ватанга тенг бўлмас бари-бариси.

Инсон мартабаси улуғдир бизда,
Ҳам улуғдир Қорақумнинг ҳавоси.
Туркманнинг кўксини кўкка кўтарган
Улуғ қавмимизнинг тилак-дуоси.

ДАВРОНА ТУШДИ

Замонлар айланди бахтли туркманнинг,
Нурли қорачиғи уммона тушди.
Далалари бўстон, чўли гулзорлик,
Йўллари эзгулик фармона тушди.

Энди ўз турмушин қўшиқ, соз этар,
Осуда кунларин қўйнин ёз этар.
Ғайрати, шиддати бир овоз этар,
Нурлари ҳаттоки осмона тушди.

Ҳеч ким унга тенгмас сохту сумбатда,
Бизда одам мартабаси қимматда.
Асло толмасин, эзгулигу ҳурматда,
Бугун шон-шуҳрати ҳар ёна тушди.

Туркман олқиш айтар Орқатоғина,
Юракдан қувонган шамчироғина,
Ўлкамиз ўхшайди Эрам боғина,
Элим шундай ажиб даврона тушди.

Туркман тилидан Абдувоҳид Саидматов таржимаси