Владимир Соколов (1928-1997)

Владимир Николаевич Соколов — рус шоири, эссеист ва таржимон. 1928 йили Лихославль шаҳрида туғилган.

НОЯБРЬ

Мен бунда йўқлигимда…

Йўқлигимда дарахтлар
Ҳолсизланди ориғлаб,
Кўп нарсалар йўқотди
Мен бунда йўқлигимда.

Йўқлигимда бузилди
Икки қават ёғоч уй.
Кўчирилди одамлар
Мен бунда йўқлигимда.

Йўқлигимда ёт тушлар,
Оҳ-воҳлар бўлди пайдо.
Яхши кетиб, ёт келди,
Мен бунда йўқлигимда.

Мени назарга илмай,
Билганча турди улар.
Олам уларга қолди,
Мен бунда йўқлигимда.

Йўқлигимда дарахтлар
Ҳолсиз тўзиб кетишди.
Кўп нарса йўқотишди,
Мен бунда йўқлигимда.

Йўқотганни тикламоқ
Қўлимдан келмас, энди —
Йўқлигим билинмагай
Мен бунда йўқлигимда.

Русчадан Исмоил Маҳмуд таржимаси