Сергей Махотин (1953)

Сергей Анатольевич Махотин (1953) — рус шоири, ёзувчи, болалар учун ёзилган бир қанча асарлар муаллифи.

ПЛАСТИЛИН КУЧУКЧАМ

Пластилин кучукчам,
Хафа бўлмагин сира:
Пластилин тумшуғинг
Чиқди беўхшов, хира.
Пластилин думинг ҳам
Боғич ипга ўхшайди.
Пластилин биқининг
Сал эзилиб, қийшайди.
Жавонда ёлғизман деб
Қилаверма кўп гина.
Ўхшасанг ўхшабсан-да
Бузоқчага озгина.
Бошқатдан ясамоққа
Бир куни қўл ураман.
Ҳозир бўлса шундоқ ҳам
Сени яхши кўраман.

МЕН БИЛМАЙДИГАН НАРСА

Боларилар асал йиғар, бу тушунарли,
Ҳавомизни тозалайди ўрмон беминнат.
Янглишмасам, қанотларин қуввати-кучи
Самолётнинг парвозига қилади хизмат.
Менга аён: Ер самонинг қайси буржида,
Бир нарсага аммо сира ақлим етмайди.
Қандай қилиб,
қандай қилиб зилдай бўлса-да,
Самолётлар Ерга бирдан
тушиб кетмайди?..

Рус тилидан Абдураҳмон Акбар таржимаси