Дмитрий Сергеевич Мережковский (2 [14] август 1865, Санкт-Петербург — 9 декабрь 1941, Париж) — рус ёзувчиси, шоир, адабий танқидчи, таржимон, тарихчи, файласуф, жамоат арбоби. Шоира Зинаида Гиппиуснинг эри.
ШОИР
Ширин туюлмоқда тушкун ҳолатим.
Шодон оломоннинг давраси аро,
Боряпман кулбасиз бир даврвеш каби
Энг сўнгги қашшоқдан қашшоқроқ гадо.
Аммо юрак сира кўника олмас
Унда оломонга улкан нафрат бор.
Қўрқувни унутган, шафқатни билмас
Аммо кўзларимда бир муҳаббат бор:
– Севаман телбавор озодликни мен.
Сарой, зиндонлардан у менга устун.
Офтоб, бургут, шамол салтанатига –
Олис шафақларга талпинар руҳим.
Бироқ ҳануз пастда қора шарпадек,
Хурсанд оломоннинг давраси аро,
Боряпман кулбасиз бир дарвеш каби,
Сўнгги қашшоқданда қашшоқроқ гадо.
Рус тилидан Ҳасанбой Ғойиб таржимаcи