Бауржон Қарағизўғли (1982)

Бауржон Қарағизўғли (Бауыржан Қарағызұлы) 1982 йил 17 октябрда туғилган. ЮНЕСКОнинг халқаро “Илҳом” ёшлар фестивалининг лауреати ва Гран-при соҳиби. Сейдулла Бойтереков номидаги мукофот соҳиби, Қозоғистон Мусулмонлари идорасининг диний шеърлар мусобақасининг икки марта ғолиби. «Жұмбақтасқа жауған күз», «Өң.Мен.Түс.» шеърий китоблари муаллифи.

ТУПРОҚ

Тупроқ,
Мен ясама мунгдан қўрқаман…
Тундан қўрқаман дуосиз.
Сўқир сўзлардан…
Қабрга айланган қоронғу-у-у кўзлардан
айбдор киприкни ювган гуноҳсиз ёшдан…
тавбасиз бошдан қўрқаман,
Тупроқ!

Аллоҳнинг Раҳмати ёғар осмондан,
Меҳрим ёғади тип-тиниқ.
Ҳа, рост,
биз – етиммиз ерга ташланган,
гердайган Йўққа,
не
Раҳим Нурига маст бўлган,
унутган нуқтамиз – адашган…

Тупроқ,
Мен, ўзимдан қўрқаман…
Тўзимдан қўрқаман кеккайган.
Кўпикли товушга кўмилган
ўткинчи туйғудан
қўрқаман тупр-о-оқ…

Қарагин,
ёмғир кетиб боради…
қайга кетиб боради?
тақдир кетиб боради…
Қарагин,
Томчи мўлт этиб тушди…
шўлп этиб тушди бир умр.
Тупроқ…

Қозоқчадан Давронбек Тожиалиев таржимаси