Анакреонт (м.а. 559-478)

Анакреонт – Қадимги юнон шоири. Машҳур Тўққиз шоирдан бири.

* * *

Дулдул отлар билинади
Қамишдайин қулоғидан.
Гердайган парфиялик ­
Кийган баланд кулоҳидан.
Бахтиёр ошиқ-маъшуқлар
Кўзи боқар эҳтиросли,
Тўйиб ҳаёт нашъасидан
Хумор-хумор, нозли-нозли.

* * *

Оқ оралаб, сийраклашди
Қўнғироқсоч ­ бош ғурури.
Жағимда тишлар бўшашди,
Кўзларимнинг сўнди нури.
Оз қолди ширин дамларим
Шиддат билан борар ўтиб,
Парка кунларимни санар
Тартар мени турар кутиб.
У ерда тирилиб бўлмас,
Бошланади мангу фироқ:
У ёққа йўл ­ очиқ доим,
Қайтишга йўл йўқдир бироқ.

Русчадан Файзи Шоҳисмоил таржималари.