Ошиқ Аласқар (1821-1926)

Ошиқ Аласқар Алимамед ўғли (Ələsgər Alməmməd oğlu), IX – XX аср озарбайжонлик ошиқ айтувчиларнинг энг машҳури бўлган. Унинг нолали овози бутун турк дунёсини мафтун қилади. Озарбайжон халқ фольклорининг ривожига улкан ҳисса қўшди.

ТУШДИ

Чоршанба кунида, чашма ёнида,
Кўзим бир олакўз хонимга тушди.
Отди мужгон ўқин ўтди сийнамдан,
Жоду ғамзалари қонимга тушди.

Ишорат айладим, дардимни билди,
Кўрдим ҳам гўзалдир, ҳам аҳли дилдир.
Бошини буради, кўзлари кулди,
Кулганда садоси жонимга тушди.

Аласқарман, ҳар илмдан ҳолиман,
Гўзал, сан табибсан, ман яралиман,
Деди:нишонлиман, ўзга молиман,
Синди қўл-қанотим, ёнимга тушди.

ГУЛЛИ

Товус каби қалқдинг чашма ёнида,
Жами гўзалларнинг гўзали Гулли.
Олмадек яноғинг, биллур буқоғинг,
Дудоқларинг мойли, мазали, Гулли!

Қиё боқдинг, мани солдинг зиллатга,
Юсуф каби неча тушдим ғурбатга,
Ҳижрон ғами мени солиб муҳлатга,
Сани кўрдим, дардим азали, Гулли!

Аласқар қурбондир, ой бўйликкина,
Инжудан, маржондан тузиб кўксина,
Тарсо юзин кўрса, тез кирар динга,
Олим кўрса, кетар соз ола, Гулли!

КЕРАКДИР

Ошиқ бўлиб, тарки ватан бўлганнинг,
Аввал, бошда пир камоли керакдир.
Ўтириб – турмоқнинг одатин билиб,
Маърифат илмида тўла керакдир.

Халққа ҳақиқатдан матлаб қондириб,
Шайтонни ўлдириб, нафсин ёндириб,
Эл ичида пок ўтириб, пок туриб,
Тўлишига хуш садолар керакдир.

Танишининг сўзин қимматин билиб,
Сўзларидан лали гавҳарлар тизиб,
Мижози танишиб, мижози кулиб,
Тамом сўзи муаммоси керакдир.

Ориф, бўлиб иффат ила сўз қани,
Номаҳрамдан шарт айларга мани,
Соат каби майли ҳаққа тўлганга,
Тўғри қалби, тўғри йўли керакдир.

Аласқар ҳақ сўзин исботин берар,
Амалин фаришта ёзар дафтарга,
Ҳар ённи истаса, боққанда кўрар,
Тариқатда бу савдоли керакдир.

САРИҚ КЎЙЛАК

Жилваланиб, қаршимда туродирсан,
Жоним сенга қурбон, эй сариқ кўйлак!
Малаксан, чиқибсан, жаннат боғидан,
Ҳеч ким бўлмас сенга тенг, сариқ кўйлак!

Тўйиб бўлмас ишва, ғамза, нозингдан,
Қора каклик каби хуш овозингдан.
Ел бурди, тўлғонди ўтди изингдан,
Кела билдим, туғди Ой, сариқ кўйлак!

Гўзалсан, тарифинг айтган маҳалда,
Зар камар ярашур қомати долга,
Лаб ғунча, тиш инжу, ёноғинг лола,
Чизилиб қошларинг ёй, сариқ кўйлак!

Гарданга ярашур қизил қабойинг,
Кўрайин ақлингни айлайсан зайил.
Ҳасратинг чекканлар бўлибди сайил.
Йиғар эшиклардан ҳақ сариқ кўйлак!

Тўти дилли, сарв бўйли Салотни,
Йўқми марҳамати бу салтанатни?!
Юбор келсин Аласқарнинг оқ тўнин,
Айлама меҳнатни зое, сариқ кўйлак!

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси