Одила Ҳасан қизи Назарова (Adilə Nəzər – Adilə Həsən qızı Nəzərova) 1970 йил 26 майда Нахчивонда туғилган. Шоира, публицист, филолог, фалсафа доктори. “Китоб уйи” ижтимоий бирлиги бошлиғи. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси. Унлаб шеърий китоблари, юзлаб публицистик мақолалари чоп этилган. Шеърлари форс, француз, инглиз, рус, қозоқ ва ўзбек тилларига таржима қилинган.
ҚОЛМИШАМ
Ҳаёт золим, ёр омонсиз,
Элим изимда қолмишам.
Очмас кўнгилнинг сирини,
Чўлинг тизимда қолмишам.
Ёмон дардга солибди ёр,
Бу дарднинг давоси шу дор,
Ишқнинг юз минг азоби ёр,
Ёниб кўзингда қолмишам.
Билмадим, кўнгилнинг найи на?!
Тушиб ҳикоям ойина…
Аста кириб юрагим-а,
Боқар кўзимда қолмишам.
Оҳ, неларни истар эдим,
Сийнамда ишқ бошлар эдим,
Юришим-ла шарт айирдим,
Чўкиб тизингда қолмишам.
Йўл қайдадир, из қаёнда,
Ман югура у довонда,
Ман бу ёнда, у у ёнда,
Ўзим ўзим-ла қолмишам.
ДАРДИ БОР
Одамнинг одам дарди,
Қушнинг қушдай дарди бор.
Асрасин, турфа дарддан,
Гоҳида туш дарди бор.
Бандалик айламакчун,
Тавба де, де, ҳар очун.
Дардни унутмоқ учун,
Май бўлса, нўш дарди бор.
Сўзинг турган ерида,
Руҳинг юрган ерида,
Юрдинг юрган ерингда,
Кезар бойқуш, дарди бор…
Майни ичиб кетурлар,
Йўлни, кечиб кетурлар…
Бир-бир кўчиб кетурлар,
Бир оз тенг-туш дарди бор.
Тангрининг қуши бўлса,
Қушнинг ҳар туши бўлса,
Севгининг ҳуши бўлса,
Ҳушингнинг хуш дарди бор.
* * *
Кулди дудоқларинг, ариди сукут,
Жўшди аъло билки, соқит бир денгиз.
Дилинг сўйласада, ишқимни унут,
Кўзларинг севарди мани шубҳасиз.
Мани баъзан алдаб қочардинг,
Туражлар ҳасадла боқарди санга.
Энг баланд қояда нафас олардинг,
Кўринмас дарадан қараб ишқимга.
Қайси вақт юрагим тушди камонга,
Насиб фикрларим туймаландилар.
Менга барча берган муҳаббатингда,
Синиқ орзуларим жилоландилар.
Қўл бермас, қўл етмас бўлибсан энди…
Мен қандай қайтарай у ўтмиш “шон”ни?!
Қайси номардларнинг амалларийди,
Солди орамизга “сиз” калимасини…
Яқинда бўлсакда, узоқмиз ҳар он,
Бордир орамизда бир абадият…
Биз у вақт бир эдик, энди узоқдан,
Бошла салом бериш қилар кифоят…
Дилафрўз Акрам қизи таржимаси