Эътибор Валиев (1963)

Эътибор Валиев (Etibar Vəliyev) 1963 йил 16 майда Озарбойжоннинг Ленкоран туманида туғилган. Шоир, публицист, тадқиқотчи. Озарбайжон ёзувчилар, Озарбайжон журналистлар уюшмалари аъзоси. “Машъал” адабий-бадиий, илмий-публицистик журналининг бош муҳаррири ўринбосари.
Шоирнинг 20 га яқин китоблари чоп этилган.

ОЛЛОҲНИ СЕВ

Кунлар келар кўрадурсан,
қиёматда, қиёматдур.
Намоз ўқиб, сажда қилмоқ,
Оллоҳга бир итоатдир.

Келинг, кетдик биз Каъбага,
ки Оллоҳдан авф тилайлик.
Каъба уйи асли бизга
Оллоҳга зиёратдир.

Тангри бизни халқ айлаган,
Табиб надир, луқмон кимдир.
Дардимизга чора бўлса,
Илоҳийдан шаҳодатдир.

Ҳар ким севсин аҳли байтни
Удир менинг кўзим нури,
Хиёнатни кечирмасдир,
Чун Оллоҳдан омонатдир.

Хўш у каснинг ҳолига ки,
амали солиҳ бўлур,
Қиёматда ёнмагайдир, жаннат
унга замонатдир.

Бир кун келса жон оғзига,
ўқирмисан намозини.
Боқ қиблага, дуо айла,
сев Аллоҳни кифоятдир.

Эътибор илҳом билан,
Илоҳдан ғазал ёзди.
Шеър битмоқлик, ғазал ёзмоқ
ўзи ҳам бир ибодатдир.

ЁЗИНГ

Менинг отимни ҳам ўрдуга ёзинг,
Ёзяпман, жаноб Олий Қўмондон!
Менинг отимни ҳам ўрдуга ёзинг,
Ҳақиқий аскарман худди шу кундан,
Менинг отимни ўрдуга ёзинг,
Қурилган бу ўрду низомланибдир.
Ҳар аскар, ҳар зобит сипоҳланибдир.
Ватан бурчи жонимизда қолибдир,
Менинг отини ҳам аскарга ёзинг.
Зангилаҳ, Қубатли, Калбасар, Шушам,
Хўжали, Оқтомсиз яроли қушман.
Жабраил, Лочинсиз, гулдек
сўлмишман.
Менинг отимни ҳам ўрдуга ёзинг,
Миллат баланд тутар ўз байроғини.
Ўтлар ўлкасининг соз байроғини,
Осаман, Шушада сўз байроғини.
Менинг отимни ҳам ўрдуга ёзинг,
Сабримиз тугади, узилди сими.
Олиб Қорабоғни, гўзал элимни,
Қаҳрамон бўлурмиз Мубориз каби.
Менинг отимни ҳам аскарга ёзинг,
Душманни туйишга мен ҳам ҳозирман.
Ҳандақларни кезиб, ҳандақ қазийман,
Ғалаба кунига бир шеър ёзаман.
Менинг отимни ҳам ўрдуга ёзинг.

БИР ШЕЪР ЁЗАЙ

Бир оҳу боқишли кийикни кўрдим,
Изн бер гўзалга битта шеър ёзай.
У севган юракни ярали кўрдим,
Изн бер, гўзалга битта шеър ёзай.
У асли очилган тоза чечакдир,
Ғунчаси, барглари, гулга лачакдир.
Ёзмасам, дейдилар девона чиқди.
Изн бер гўзалга битта шеър ёзай,
Аъло бир хабарни чизибди йўлга.
Яна бир бурилдим бу инжа белга,
Сендан гўзал эмас, гўзалдир, шундай.
Изн бер гўзалга бир шеър ёзай,
Балки ҳаёл каби кўзимда турар.
Балки кел дегайман, сўзимда турар.
Ҳали кул бўлмаган дилимда турар.
Изн бер гўзалга битта шеър ёзай,
Бу ўтга, оловга тўзимлар келур.
Ичимни ёндирган кўз ундай келур,
Бу таъб ундан келур, сўз ундан келур.
Изн бер мен унга битта шеър ёзай.
Сен ҳам бир олмасан, у ҳам бир олма,
Сен Оллоҳ булутдек бўшалиб қолма.
Сенга кўп ёзяпман тамагир бўлма.
Изн бер гўзалга битта шеър ёзай.
Оёқда турибман, кез, эл Оллоҳинг,
Гўйчак Оллоҳингдир, гўзал Оллоҳинг.
Шеър ҳам Оллоҳингдир, ғазал Оллоҳинг,
Изн бер гўзалга битта шеър ёзай.
Мен жимликда севдим, севаман сени,
Бундай афсун қилиб ташлама мени,
Сен Оллоҳ гуноҳга ботирма мени,
Изн бер гўзалга битта шеър ёзай.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси.