Элтун Туркел (Eltun Türkel) – Багиров Элтун Багир ўғли 1985 йилда Ганжа шаҳрида туғилган. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги Ганжа бўлимининг фаол иштирокчиси. “Ёнган хотиралар”, “Танҳоларнинг дуоси” китоблари чоп этилган.
УЧ КУНЛИК УМР
Инсон умри уч кун эмиш:
Биринчи уун озодсан,
Иккинчи кун ҳайронсан,
Учинчи кун кетарсан.
Илк кун менинг гўдаклигим,
Қанот қилиб қўлларимни,
Узатардим ҳар бир кеча.
Йиғласам тез юпанардим,
Ота-онам, момо-бобом,
Аччиқланиб бир сўз деса.
Биринчи кун ҳис этмадим,
Нурлар ичра зулматини.
Иккинчи кун даракладим,
Бу дунёнинг ҳикматини.
Билганимча қона-қона,
Ёшлигим даврин сурдим роса.
Ўз ўтимда ёна-ёна,
Келиб қолдим доно ёшга.
Дилим вайрон бўлар бу кун,
Эркинлигим, тарк этмоқдан.
Бурчга қолиб учинчи кун,
Бу дунёни тарк этмоқдан
БИЗДАН УЗОҚДА
Ҳижроннинг йўлини афзал билардик,
Висолинг қолдирган издан узоқмиз.
Аччиқ айрилиқдан заҳарлангандик,
Бир ширин суҳбатдан, сўздан узоқмиз.
Кўзимизнинг ёши сира тийилмас,
Дардимиз азалдир яра билинмас,
Бу қандай севгидир, фасли билинмас,
Совуқ бир қиш келур, ёздан узоқмиз.
Сен менга, мен сенга бир ёдмиз энди,
Қовушмоқ орзумиз саробга дўнди.
Бу ишқ ўчоғининг оташи сўнди,
Кули соврилганда кўздан узоқмиз.
Умиддан йўл солдик ҳар ўтган кунга,
Ишонки бир кунда ўламиз энди.
Сен сенга яқинсан, мен ҳам ўзимга,
Бизни бирлаштирган биздан узоқмиз…
* * *
Юлдузлар самода тўлишган замон,
Сувлар шилдирашиб кулишган замон,
Ой чиқиб чечаклар қовушган замон,
Сен мен бор кунларни кўришгани кел.
Куз сўнги нурини ёз кўрсанг агар,
Ҳижроннинг умрини оз кўрсанг агар,
Сен ва мен сўзини боз кўрсанг агар,
Сен менли кунларни кўришига кел.
Кутган хотирларинг кулга тушмаса,
Ҳасратнинг ёмғири селга тушмаса,
Оғочдан сўнг япроқ елга учмаса,
Сен менли кунларни кўриш учун кел.
Бир калима ёниқ сўзингни келтир,
Қалбингни ўтини кўзини келтир,
Қалбингда борини, ўзингни келтир,
Сен менли кунларни кўриш учун кел.
Дилбар Ҳайдарова таржимаси