Аёз Арабачи (1967)

Аёз Арабачи (Ayaz Arabaçı) – озарбайжон шоири. 5 та китоби чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1999).

КУЗ ОҚШОМИДА…

Бу куз оқшомида наргиз атри бор,
Уфуриб шошқалоқ кўкламдан келди.
Кел, ҳеч бўлмаса сен сўрма, қалбимга
Совуқ кунда баҳор қайлардан келди…

Кўнглим чечак очар шаббодалардан,
Овозинг ёмғирдек синггар жонимга.
Илк ишқнинг сарғайган мактуби каби,
Чинор япроқлари тушар ёнимга.

Ўтдим боғингиздан, ойна тагидан,
Орзумнинг сарҳади, девори йўқдир,
Юзимга икки ой боқди бу кеча,
Булут киприкларнинг хабари йўқдир.

Менинг сўзларимга лаб бурар эдинг,
Боқ, куз ҳам баҳордек билар қадрингни.
Ахир, сендан бошқа ким келтирарди,
Бу куз оқшомида наргиз атрини.

Озарбaйжoн тилидан Шаҳло Қосимова таржимаси

* * *

Бўғзимни бир удум, шикорла ёшлагайман,
Сўзимни сандайн очиб, сан билан бошлагайман.
Оллоҳимни чақириб, шайтонга тош отгайман,
Баъзида гоҳ ўзимдан-ўзимни тишлагайман,
Сийнамни тупроқ каби, эшаман, хушлагайман.
Номидан қувонганда, санда ювошлангайман.
Ҳар куни сани ўйлаб, сани олқишлагайман.
Манинг аскар қардошим, бош эгаман ўнгимда-
Эгаман ўнингга бош.
Жанглар энди бошланар–энди бошланар саваш.

Нажот қонга-қондадир, нажот кундан-кунгадир,
Бўй эгиб сураларни, кўр неча юз мингдадир,
Қузғунлар қайнаса ҳам, турналар сафидадир.
Санинг ғайрат китобинг, кўнглимнинг рафидадир.
Сулҳ деб бақирганлар, номуси кетиндадир.
Қўри бобонг сингари неки шарафингдадир.
Бугун тангри ўзи ҳам, санинг тарафингдадир.
Хўжайлининг ҳали ҳам ёнар кўзларида ёш,
Жанглар энди бошланур-энди бошланур саваш.

Нуқта қўй нағалларга, инонмоқ борлигига.
Кўп ёқилди бағримиз, хиёнатнинг сасига.
Олисдаги ўлкалар, юрдилар ҳақ ишига.
Вурғун бу имтиҳонда, кўпларининг тушига.
Қурбон бўлай у мағрур, у амир беришига.
Бу аблаҳ малъунларнинг, бўйнини қисишига.
Унсиз ҳам соч-бош қолиб, қолибди ёғий, соч-бош…
Жанглар энди бошланур-энди бошланур саваш.

Учган байроғингдадир, қазганимиз миналар,
Ортиқ тарк айлагандир, буни иши фанолар.
Сеникир дуолар-сеникидир санолр.
Калбасарга-Лочинга, зафар ғамин ён олар.
Ўғил дардга эгилмас, ўғил қонга-қон олар.
Бунда орқа жабҳада ухлаб ётмас оналар.
Юрагида ҳаяжон кўзида сўнгсиз талаш.
Жанглар энди бошланур-энди бошланур саваш.

Қўлларингда жон бериб, неча-неча қардошинг,
Сандоғидан учади, мағрур эгилмас бошинг.
Ёрилмади бир бора, оғир кунимда тошинг.
Боқма сесак ёшидир-фидон ёшийди, ёшинг.
Бир арслон савашийди, бу кун санинг савашинг.
Сендан бошқа кими бор, бу замининг-бу тошинг. .
Ҳайда ҳей олчоқларни, бир бошдан ювош-ювош,
Жанглар энди бошланур–энди бошланур саваш.

Қояларнинг кўксига, босилсин қизил изинг.
Ёлғиз Қорабоғ дегин, макони севгимизнинг.
Кўзини йўлда қўйма, Саваланинг, Табризнинг.
Ўнгида сарғамлари, суриндир тизим-тизим.
Қонга-қон вақтиғкелиб, на кўрсатиш-на изн,
Ғайратингга қувонур, Ватан ҳар бирингизнинг…
Жойи келса тош айла, айла юрагингни тош.
Жанглар энди бошланур-
Энди бошланур саваш!!!

ЎҒЛИМГА НАСИҲАТ

Юрагим оғрийди сенга боққанда,
Кўтара олмайман бошимни ердан.
Сенга либос бўлмас, кийим-бош бўлмас,
Сенга чўрак келмас беш-ўнта шеърдан.
Атрофдан боққанлар яхши билурлар,
Шеър пул келтирар, қалам пул кесар.
Ўзинг шоҳидсанки, чўнтагимизда,
Сичқонлар ўйнайди, шамоллар эсур.
Энди бошланганда талаба давринг,
Миллат айроликка бунча мойилдир.
Барибир сен озроқ кўзи очиқ бўл,
Отанг бу дунёни кечроқ англади.
Ҳеч кимга ачинма, ҳеч кимга ёнма,
Тут ҳар вақт, ҳар замон пулни муқаддас.
Билувга, саводга, илмга қувонма,
Билки, ялтоқликдан ўсар хору-хас.
Қарагин, курсиларда кимлар ўлтирар,
Бешта-олтитаси кутди, нодон-да.
Дарсингда йўқ бўлса, ҳаётдан ўрган,
Низомий, Фузулий асослаганди.
Кўрганинг ёлғонлар бу тўй, бу бисот,
Одамий ҳар ерда ўлипти ўғлим,
Ҳафта бозоридан- хижолатдасан,
Девлар бу шаҳарни бўлипти ўғлим.
Сен бир оз айиқ бўл, узоқларни кўр,
Сен севишни ўрган, тилла, тошини.
Жаллод кундасига бош қўйма мандек,
Қай йўл билан бўлсин, сақла бошингни.
Кўр қандай яшайди тўрт ёнинг бола,
Ўрган, атрофингга, яхши назар сол.
Йўқса умр бўйи афсусланасан,
Бошингда бу ғавғо, бу алам, бу ғам.
Осон эришмоқни йўлини топсанг,
На дард кўтарасан, на ғамин ейсан.
Ҳатто
Арслон терисидан тўн ҳам киярсан,
Суҳбатлар қурилса лаёқат нима.
Ҳисобда турарлар иши бўлганлар…
Кўргил, одамзодни китоб боғлайди,
Авлод ҳисобида қатор бўлганлар.
Ортар иблисларнинг кучи-таланти,
Яп-янги китоблар нозил бўларлар.
Тебранишга уста кўз-кипригида,
Депутат бўларлар, нозир бўларлар.
Қарама, деярли қари-қуришган,
Кўпикдай кўтариб, бу совун, бу маз,
Ахир манда анча устозлар бор деб,
-Ота насиҳати фойдасиз бўлмас.
Умр ҳам бир бора берилур бизга,
Тарк этиб бўлмайди бу ҳақиқатни.
Зерикиб тугаган отангга боқиб,
Сан ўз танловингда енгилма қайтиб… .
Ўзингга олмаган сифатларни ҳам,
Эрта тонгларингдан топ, вақти келса,
Мазлумнинг сўнгинчи эшигини ҳам,
Бақирда-бақиргин эшиги келса.
Кезганда ҳар замон бурнингни кўтар,
Эсингга қўрқувни ҳеч ҳам келтирма.
Шунда орзуларнинг бурни қонамас,
Агар қулоқ берсанг насиҳатимга.
На сочинг вақтидан аввал оқарар,
На қора толедан хабаринг бўлар.
Энди биз ўлмоққа ўй тополмасмиз-
Унда шод Лондонда ўн ўйин бўлар.
Тингла… Оғзимизда сақичга дўнмиш,
Дардлари на қадар чайнасак бўлар…
Яна на дейинки,
Сенингдир қийин
Йўллар бор олқишдан қарғишга каби…
Орқаси, суянчи бўлмаганларнинг,
Эзиб-топтайдилар қоришиқ каби.
Бир сўзда, у сиз ҳам фонийдир ҳаёт,
Ишлагин, яшама умрингни бекор.
Яна не десинки, ота ўғилга,
Яна не айтади, мендан ўткариб.

* * *

Ўлгинг келганида, қўнғироқ айла,
Сани бир сеҳрли сўзла ўлдирай,
Бир оз қўл текизиб асабларингга,
Бир оз тўғри сўз деб, бўзлаб ўлдирай.

Нени фикирласанг, чекинма сўзла,
Асл ҳақиқатда ман бўл, ўзим бўл.
Ахир сандай ўтру маним қўлимда,
Ўлмоғи у қадар қўрқинчли эмас.

Манга таниш бўлсин, кечирганинг ҳис,
Ўлмак истаганда гўзал дейин чиқ.
Сани ўлдирмоқнинг бир усули бор-
На жаллод шамшири, на дор, на чормих.

Ўлмак истаганда қатъий қарор бер,
Қийин унвонингга осон kulakla.
Чиқар далли каби ғолиб бўйнингга,
Ўлимни қаршила очиқ юрак-ла.

Ёзсин қанотини саррин бир оқшом,
Очсин кўлларини бир бора қуйи.
У доддан, у тамдан, у ширинликдан,
Оқсин ўлмак учун оғзингнинг суви.

Ҳеч ҳам хотирлама, ҳеч ҳам тушунма.
Илиқ кўз ёш билан кўзларингни юм.
Беш-олти ранг-баранг балиқ қулоғи,
Ва биргина ҳовуч, иссиққина қум.

Ўлмоқ истар эсанг, тикил расмимга,
Титрасин қаршингда оёқ- қўлларим.
Ўлмоқ истаганда айлан сукутга,
Сасингни узоқдан эшитиб келгум.

Тугат қалбингдаги олиш-беришни,
Сан мани ҳаётда ҳеч кимга бўлма.
Гар ўлмак истасанг, менга занг айла,
Шундай ўлдирайки, ҳеч қачон ўлма.

* * *

Очаман кўнглимнинг сўз дастурхонин,
Тўкилур ҳар ёндан кўзи қошимга.
Бу кун ҳасратимнинг зиёфатидир,
Йиққанман дунёнинг-сўзин бошимга.

Бу айру, бир танҳо ҳикоятдаман,
Ҳаққа юз китоблик шикоятдаман.
Ўзим ҳам билмасман на қийматдаман,
Пул қўйган олмайди-ғами бошимда.

Сўз надир, билмаслар, руҳи касаллар.
Билсалар мани ҳам тиғда санчарлар,
Гаровга топганда қоним ичарлар,
Ёлғондан онт ичар юз-кўз, бошимда.

Кимнинг чиркинини, кирини ёйсам,
Қай замон яшадим, сирларим ёйсам,
Ман санга қай бирин тўкиб айтолсам,
Нелар ҳам келмади, ғамлар бошимда.

Юраксиз не ёзай, сўздамиди айб,
Одамнинг ҳар ерда туришидир ғайб,
Сочларим олганда оғримас не айб,
Турар кўз ёшимнинг тузи бошимда.

ОЗАРБАЙЖОН АСКАРИ

Зафарингни кўзим билан топайин,
Бир уммонсан долғаланган, кўпирган…
Тепки босган бармоғингдан ўпаман,
Озарбайжон аскари!

Товушмисан, чаманларнинг рангисан,
Мен ҳар куни маҳв бўламан, зангисан…
Сен то абад озодликнинг жанги сан,
Озарбайжон аскари!

Малол олма кўнгил кулар бу чоғда,
Ҳар зафаринг, ғалабадан нишондир,
Уч ҳамлага, беш ҳамлага Шушадир,
Озарбайжон аскари!

Юрагимга олов тутган шамимсан,
Улли юртни яшатмоққа заминсан,
Қайси йўлдан келишингга аминсан,
Озарбайжон аскари!

Сўздай учиб, учиб отда келурман,
Учиб, ёниб устдан, олддан келурман,
Ҳарб илмидан қувват бўлиб келурман,
Озарбайжон аскари!

* * *

Орада ёлғончи масофалар бор,
Васлингга сира ҳам етмоққа қўймас.
Ҳасратинг ўзини фидолар айлар,
Бошимни олиблар, кетмоққа қўймас.

Йўқдир бу ҳаётдан қувонтирарим,
Қиш бўлиб, очилмас умрим, заргарим,
Қонуний эдику, ишқи манлигим,
Ким ошдида арзон сотмоққа қўймас.

На инсон кетарда, на ражаб бўлур,
Манга яқин юрса, кўп ажаб бўлур,
Балки дуоларинг мустажоб бўлур,
Мани кўз ёшимда ботмоққа қўймас.

Бахтиёрлик ҳақда қандай ҳадис бор,
Унутма қалбингда ман отли ҳис бор,
О, далли, ичимда қанчалар ҳис бор,
Сани бир даъфалик отмоққа қўймас…

* * *

Кўнглима бош қўйиб аъло ётибсан,
Уйғонмас уйқуда на вақтдир шеърим.
Аъло бил минг йиллик дармон отибсан,
Хабаринг йўқ эди, сабоҳдир шеърим.

Ишқингни ҳеч замон узоқда билма,
Сасингни ҳеч қайда сиқма, бўғилма.
Ҳаётга, сийнамдан олу туғилма,
Ҳаёт на омондир, на оҳдир шеърим.

Дардингни толейинг устига отма,
Кучсизнинг ҳаққини, кучсизга сотма.
Фурсатни йўқотма, вақтни узатма,
Лоқайдликни ўзи гуноҳдир шеърим.

Бир дафа юракдир, минг дафа ўқдир,
Ҳасратнинг ҳамиша алёри кўпдир.
Усиз бу ҳаётда ҳеч бири йўқдир,
На ҳақни чақирма, на бахтни шеърим.

Бошингни ўзингча ҳар тошга урма,
Қайда яшайдурсан кет яша, қолма,
Энг хароб, энг қонсиз оғриса айтма,
Бу кун имтиҳондир, синовдир шеърим.

Балки бир овчисан, балки бир овсан,
Бир сан қўярсанки, оғриғим қўйсанг…
Бир манинг устимда “Калашников”сан,
Санинг бир отингдан синалди, шеърим.

* * *

Сенга оғир бўлур, мени унутмоқ,
Кўз очиб кўрганинг, хабари менман.
Ёлғондан йиғлама, у бошқа бироқ,
Ҳали ҳамон кўнглинг ғубори менман.

Берарсан энг аччиқ ҳасратни менга,
Чекаман тоза бир руҳинг розини.
Қуёшли кунларнинг фаслида кезма,
Санинг толейингда баҳор овозиман.

У сас қулоғингда, маним сасимдир,
У сасдан юрагинг ўтли татимдир.
Сочингда ўйнаган ўт нафасимдир,
Қора қанотингнинг тумори менман.

Кўзларинг тубига саройлар чўккан,
Кўнгиллар қонига юраклар чўккан,
Ёзнинг иссиғида азобин тўккан,
Бошингда айланган у ари менман.

Ҳар кун юрагингда яра кечарсан,
Бу ишқнинг йўлида қайга кетарсан,
Сен менданотланиб қайга кетарсан –
У ҳазор,у девор, у бари менман.

Қутқар бу нағмадан,қутқар сан мани…
Кўзингда- кўнглингда обор сан мани,
Қайда орзуласанг топарсан мани,
Бутун Озарбайжон диёри менман.

* * *

Энг узоқ юлдузда ҳаёт изладик,
Энг яқин кўнгилни кўра билмадик,
Ҳеч вақт ёнимизда бўлган одамни,
Асил қийматини бера билмадик.

Бош олиб кетамиз эшикни ёпиб,
Кетамиз, баҳордан қишга тушамиз.
Ҳеч қачон вақтида тарки ёт этиб,
Ҳар ишни кечикиб ишга тушамиз.

Бир ширин ҳаёлга толгани замон,
Бошидан минг аччиқ сўз ёғдирамиз.
Ҳеч қачон вақт фарқин билмаймиз ҳамон,
Юракни эзамиз, дил деб ёзғирамиз.

Кетиб ўлтирамиз кафеда, барда,
Пишириб, куйдирар, биз-чи, емаймиз.
Бизга кеча – кундуз жонини берган,
Хонимга чиройлик бир сўз демаймиз.

Дўнар аста – аста кўлкага дўнур,
Унутиб қўямиз гоҳида уни.
Гуллар олиб бориб бошқаларига,
Тушмас ёдимизга, туғилган куни.

Кўп вақт хушвақт қилди, энг оддий нарса,
Умр ипларига ҳаёл ўрарлар,
Қурган ўчоғини қўримоқ учун,
Минг- минг азобларга кўкрак керурлар.

Олиб кўнглимизни узоқдан- узоқ,
Отамиз энг учқур бир диёрига.
Ёлғиз ўз сафомиз, нашъа деб шу чоқ,
Қора чизиқ тортиб орзуларига.

Ҳар куни такрордир шу хатолари,
Тўзурлар,севарлар,кечирадилар.
Доим отимизни шарафлайдилар.
Доим умримизни нақишлайдилар.

Баъзан кўп кўрамиз оти адашдир,
Қайдан билай эҳҳе,нелар фикрлашамиз.
Улар уй қурарлар,шаҳар солурлар,
Биз зилзилар ҳақда фикрлашамиз…

Дилбар Ҳайдарова таржимаси