Али Аламий (1948)

Али Амиров – Аламий (Əli Əmirov – Ələmi) асли муҳандис, ихтирочи, техника фанлари номзоди, доцент, шоир, публицист. Аламий тахаллусида ижод қилади. 1948 йил 12 мартда Ҳожиқабулда туғилган. Озарбайжоннинг Сумгаитида яшаб ижод қилади.

ХАБАРИМ БОР

Яширма, у пок ишқини ёра хабарим бор,
Оч қалбини, ноз айлама ёра хабарим бор.

Кўрдим ул гўзал чеҳрага бир сир ёзилмиш,
Ундан на деюр ҳар бир ишора хабарим бор.

Бахт илдизимиз кўр, неча сайрашмада борам,
Кўзлар мани бир ким бу ситора хабарим бор.

Қиё боқишинг бил, сани кўпдан манга сотмиш,
Нозланма яна, боқма канора, хабарим бор.

Кўз ёшларинг кўрди кузнинг фасли кетганда,
Ўйноқи табассумла баҳора хабарим бор.

Билдим, жон берибсан менга асли неча йиллар,
Сан ҳам сўзлайдурсан, не деб чора, хабарим бор.

Кеча кўрайин деб Аламий қайда тўкилди,
Кунмас у дунёдан бу дунёга, хабарим бор.

ХАЁЛИМ

Оҳ, бу хаёлим маним бошимни ҳей алдайдир,
Гуё очиқ, дилимни ол дудоги болдадир.

Тотмадим, ҳеч билолмам, ишд бу сўз тўғриси,
Кур, тили ширинларни лаблари на ҳолдадир!

Бол арининг боли ки ширин бўлар, бир давом,
Санчар, агар билса ки, қасдинг ҳамон болдадир.

Сочи қора, кўзлари сайри шон юлдузчада,
Фикрим уни кўрсатиб, гизлатар у ҳолдадир.

Лол ўлурман, тинмайин, келса агар ўз-ўзи,
Дилдан ўтур, ҳар гуноҳ, тинмагунча лалдадур.

Қадимий бир мўъжиза, ҳар на деса хуш келур,
Рами отур у чорамиз энди у раммалдадур.

БЎЛДИ

Гулзорда эй гул, на гўзал суҳбатинг бўлди!
Ундан сўнгра кетдинг, манга ҳийла хатинг бўлди!

Гуллар санга еткунча томоша айлашарди,
Сўзингча, эшитдим, дейсанки ҳайбатинг бўлди.

Сўзлар шунча шириндир, гулим, бол дудоғингдак,
Ширинлик азизим, санинг ўз одатинг бўлди!

Бехуш эдим унда, на танишдим, била олмам,
Эй бўса, сабабкор санинг лаззатинг бўлди!

Ҳар бир ошиққа орзуладим, ман била содиқ,
Қўйдинг бошима, оҳ санинг исматинг бўлди.

Хушдир ки, юргандик етиб бўлмас чоғимизда,
Пир бўлди бу ёш, ишқда кўрдинг метин бўлди.

Шукр эт, Аламий, берди илоҳи бир омонат,
Бу севги яшатмоқ абадий қисматинг бўлди!

* * *

Эй дил, санга қурбон, на булур, шонлар кетур кел,
Қўлларинга ол зулфи паришона, кетур, кел.

Кўнглин манга бермиш, Оллоҳ шу ёлғизимга лойиқ,
Нозик бир узук, қошлари дурдонамга, келтир, кел.

Истар у оппоқ, сийнага қўнсин неча юлдуз,
Лойиқдир қуёш балки бир дона, ола кел.

Ёр ила висол онини севур, айланадур шам,
Айлантиргани бошини парвона келтир, кел.

Найлайки, далли этди мани бир далли чеҳранг,
Оллоҳ берган инсофни бу жайронга келтир, кел.

Девоналикни билмак имон ёнима келсин,
Саҳрода азон бор, ўша девона, келтир, кел.

Ёримки севар, танҳо мани, қўй ҳамма билсин,
Рақибим синдими?.. Уни дўстона келтир, кел!

Сев, сев Аламий, ёрни яна тўйларга қолдир,
Ўтқазгин уни тахтига, шоҳона, келтир, кел.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси