Адолат Бадирхонли (1953)

Адолат Бадирхонли (Ədalət Bədirxanlı) – Бадирхонов Адолат Айюб ўғли 1953 йил 30 май куни Озарбайжоннинг Лочин райони, Чироқли қишлоғида туғилган. “Қизил қалам” медиа мукофоти лауреати. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси.

КЕТАМАН

Кетаман ки, тез қайтаман у бошдан,
Шундай қарор бермиш бизни яратган.
Савдолари ширин бўлган дунёдан,
Сўнгги ёлғон, бир из қўйиб кетаман.

Келдим мен ҳам дунё сирин билмоққа,
Зулму-жаҳолатдан узоқ бўлмоққа,
Озодлик деб гўзал тушлар кўрмоққа,
Ҳақиқатни сизга қўйиб кетаман.

Билганим сўз бўлди, яхши пойладим,
Ҳар соғ бўл деганни, яхши англадим,
Эслини сандиққа ташлаб сақладим,
Нусҳасини сизга қўйиб кетаман.

Дўстга ёмон кунни раво кўрма ёмондир,
Сўз қудрати, илоҳийдан қолгандир,
Ёрсиз сўзин айтиш ёмон-ёмондир,
Ширин сўзни, сизга ташлаб кетаман.

Адолатман, сўзга қора ёқмайин,
Бор давлатим бўлган будир, англайин,
Мен ўлсам гар сўзларимни сақлайин,
Ҳаммасини сизга қўйиб кетаман.

* * *

Дардимни айтинг, табибга, зорга,
Айтинг дармон зордир мен интизорга.
Саррофлар қўлидар тушмаган зарга,
Мисгар бозорида юз берилмади.

Истасанг қалбимни нур айласин тоғ,
Чўққида бургутнинг кўзларига боқ,
Қуёшнинг нурини севмас япалоқ,
Азалдан бойқушга кўз берилмади.

Расм, бир бўлганда ҳунар на лалдир,
Ёлғизнинг толеҳи гумонга қолди,
Қарға қариллади, мукофот олди,
Бечора булбулга сўз берилмади.

ОТА

Юз ёшда бўлардинг сан яшасайдинг,
Афсус эллик ёшда, тугади умринг.
Қалбимда яшайди муқаддас отинг,
Санинг софлигингла тугади умрим .

Кўзимдан кетмайди нуроний юзинг,
Хаёлим тўлишар сенинг ёнингда.
Қалбимда яшайди ҳикматли сўзинг,
Хазина ётармиш санинг жонингда.

Аксинг кўзларимга чекилди маним,
Ўпишинг ёндирар ёноқларимни.
Қўлингдан ўпгандим эй ота санинг,
Ҳамон титратади дудоқларимни.

Шукур набиралар ҳаёт қурдилар,
Энди натижалар қатор-қатордир.
Бугун юз ёшингни қайд этар улар,
Машаллаҳ, ҳаммаси, шод, бахтиёрдир.

Руҳингга дуолар ўқишар доим,
Ёсиннинг нурига ботиринг, ота.
Бир аср тамомдир қанча англайин,
Эллик мозорида ётурсан, ота.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси