Мартин Опиц (Martin Opitz; 23 декабрь 1597, Бунцлау — 20 август 1639, Данциг) — немис шоири, классицизм йўналишида ижод қилган илк немис шоирларидан бири.
* * *
Ҳар ёнда хиёнат, аза, уқубат,
Қабоҳат остида қуриган илик.
Ёлғон авжидадир, гўрда – ҳақиқат,
Зулм ардоқдадир, қувғин – яхшилик,
Содом ва Гоморра дунёсидир бу, —
Мен нотавон қандоқ, зулм ўтган сайин,
Кулларни, қонларни, зулматни кўрмай,
Муҳаббат ҳақида қўшиқ куйлайин?!
Нозик, гулбаданлар, қимтинган лаблар?!
Бу шеърлар ўликдир, бўм-бўшдир, ахир,
Озурда қалбларга кераксиз, тамом!
Эл дардини ёзгин! Пайт келди! Йўқ-са,
Сен — шоир эмассан. Сен — қофиябоз.
Сени энди мангу тарк этсин илҳом!
Карим Баҳриев таржимаси