Юсуф Адиб (Yusuf Edip) 1949 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. Скопье Кирилл ва Мефодий университети архитектура факультетини тамомлаган. “Куннинг қучоғидаман” номли шеърий китоби нашр этилган (1988).
АЙРИЛИШ
Яна бир уй йиқилмоқда –
Бу ишни,
Бунга ўхшаш кўп йўқотишни
Кўра-кўра безиб қолдим
Кичиклигимдан
Харобалар атрофимни,
Босмасин зимдан.
Ҳеч қолмасин инсон инсонсиз.
Яна бир уй йиқилмоқда
Бугун ичимда.
КЎЛ
Кўл ичида бир кўл-а!
Суви мовий, моп-мовий,
Атрофи одам тўла.
Боймисан бой-да булар.
Чўмиладир араб қизлари
Яланғоч
Қирғоқларда,
Урушдан узоқларда.
Туркчадан Тоҳир Қаҳҳор таржимаси