Хуана Инес Де Ла Крус (Juana Inés de la Cruz) – таниқли мексикалик шоира. Мехико яқинидаги Сан-Мигель-де-Непантла қишлоғида туғилган. Олти ёшидан ўқиш ва ёзишни яхши ўзлаштирган Хуана саккизга кирганида бобосининг кутубхонасидаги барча китобларни ўқиб чиқади. 1664 йилда қиролича эътиборини қозонади ва саройда беш йил хизмат қилади. У испан ва ацтеклар тилида, ҳатто лотинчада ҳам ижод қилган. Хуана Инесни ҳаётлик чоғидаёқ “Мексикақақнуси” деб эъзозлашган. Адабий мероси тўрт жилдли асарларидан (биттаси танланган шеърлар) иборат. Нобель мукофоти совриндори Октавио Пас 1983 йили шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида монография ёзган. Меркурийдаги кратерлардан бирига Хуана Инес номи берилган.
* * *
Суратим кўп мақтама – мўйқалам намунаси,
У кибрли бир санъат, ўхшамайди аслимга,
моҳирона чатишган ранглар акси кўзингга,
инъом этар бир олам сунъий тасвир жилвасин.
Хушомадни қўй, дўстим, у ҳам ёлғон аслида,
вақт тезоқар дарёдек, шунчалар ҳам шафқатсиз,
кексаликни ҳеч қачон қайтариб бўлмас шаксиз,
вақт барҳақ, кексалик ҳам қочиб бўлмас фаслда.
Сенинг бу мақтовингдан нетай, дил ёришмайди,
у бир бемажол эсган, сокин собога ўхшар,
қўй, тақдир қисматига паноҳ бўлиб тушмайди.
Ё, орзулар рангида сарсону ҳам саргардон
хаёлларга ўхшайди. Ва ундан фонийликнинг
суврати кўз ўнгимда бўлаверар намоён.
Рус тилидан Дилором Абдураҳмон таржимаcи