ГАНГАМ МАНИМ БЕҚИЁС
Ҳимолайдан тушиб келиб,
Абадият муждасини келтирар Гангам маним.
Баҳри муҳит бирла бўлиб, ҳамоғуш
Ўзи ҳам айланур баҳри муҳитга.
Бу ердаги ҳаёт тиним бермай ҳансирар
Автоларнинг узун-узун карвонларидан.
Беихтиёр кўз олдимга келади Гангам,
Менга ҳаёт бахш айлаган онажон — Гангам!
Ғам тоғларин ошмоқликни курашда енгиб
Жумла жаҳон аҳлига у ўргатди сабоқ.
Ер куррасин ташналигин қондириб яккаш
Саҳий Гангам улашар ҳаёт
Ва
Мақсад сари чопароқ тақир.
Тубсиз муҳит қаърига сўнг кетади сингиб.
Гўё банда ютган каби мангулик
Неча денгиз оша келдим бунда мен,
Кўз олдимда фақат сонсиз дарёлар пайдо.
“Вик энд” деган сайри бордир бу элнинг.
Аммо
Бунда тополмайсиз ҳаётдан асар!
Тинч океан отлиқ бу юрт
Кеча-кундуз ғилдиракда чопади ҳар ён.
Ғилдираклар ҳаётники эмас, йўқ,
Улар автолару тайёралар, поездларники!
Балки айнан шу боисдир Тангри қўллаган
Бу юрт бир он тиним билмас, кўп бесаранжом!
Эй Раббим!
Автоларнинг дўнгалаги узра у ёқдан —
Бу ёққа ҳансираб чопган бу юртга нечун
Беролмадинг мардлик деган эзгу фазилат?!
Эй Раббим!
Қачонгача инсон чопар автолар каби?
Ахир “фаст фуд” эмас ҳамма нарса дунёда,
Ахир “фаст” бу маданият бўлмоғи лозим.
Шундоқ, Раббим!
Рўза фарзи, рўза тутмоқ маданияти,
Яъни ўзи учун эмас
Барча учун яшамоқлик — ҳиндларча одоб!
Буларга ҳам бера қолсанг, ҳа, бера қолсанг
Гангадайин одоб, ахир, не бўлур, Раббим?!
Сабоқ беринг, ҳаёт тарзи тариқасидан,
Ва айтсангки, чин инсоний иймон шу асли!
Дарёлар бу ерда ҳам мўл ва бисёр экан,
Фақат йўқдир бунда Гангам меҳрибон.
Буларга ҳам битта Ганга нисор эт,
Чунки
Менинг Гангам танҳо эрур сен каби, Раббим!
Ҳиндийчадан Амир Файзулла таржимаси