Бхартрихари (IV-V асрлар)

“МУҲАББАТ ҲАҚИДА ЮЗ ШEЪР” китобидан

* * *

Шоирлар тўқиган афсонадир бу!
Аёлни ожиза демоқ бу хато:
Бир киприк қоқаркан, ҳаттоки худо –
Индруни юзтубан қила олар у!

* * *

Парирўйлар ҳақда сўзим ушбудур,
Яширмай айтурман: Бу тирик гуллар
Қучоғи дунёда энг ширин кўшкдур,
Бахт ила бадбахтлик манбаи улар.

Хуршид Даврон таржималари