Одиссеас Элитис (1911-1996)

Нобель мукофоти соҳиби Одиссеас Элитис (Οδυσσέας Ελύτης) — афсонафий Крит оролидаги Ираклион шаҳрида туғилган. Юнон шеъриятида илк сюрреализм тарафдори сифатида тилга олинади. Дастлаб француз шеъриятида таъсирида бўлган шоир ижоди фашистларнинг Юнонистон тупроғига бостириб кириши оқибатида тубдан ўзгаради. Унинг шеърларида миллий юнон руҳи пайдо бўлади. Уруш йиллари шоир Парижга кетишга мажбур бўлади. Бугунги кунда Одиссеас Элитис янги давр шеъриятининг энг ёрқин вакили ҳисобланади.


МАРИНА

Тошчўп ялпиз узат Марина
Ва рухсат бер олайин бўса
Хотирот ҳам ҳаёт ягона
Қай бирини ибтидо десам
Кўкда каптар қанотидандир,
Ҳур шамширин чақин жилоси.
Юлдузлари улкан боғларда,
Тубсиз бўлар қудуқ нидоси.

Гар айлансак тунлар сен билан,
Самонинг из-изли жойига.
Борадурмиз сен-ла ёришган,
Тонг юлдузин кўкиш пойига.

Марина, сен менинг севгилим,
Қаршилаган ёруғ тонгимсан.
Кабутарим ҳуркак севгилим,
Унут дарём отган бонгимсан.

Юлдузимсан доим чорлаган,
Ҳаё қилган ҳуркак кабутар.
Маринам қир гулим порлаган,
Нафис мўъжизалар
Унут дарём ер ости оқар.

Рус тилидан Рауф Субҳон таржималари