Блез Сандрар (1887-1961)

Блез Сандрар (Blaise Cendrars, ҳақиқий исми — Фредерик-Луи Созе, Frédéric-Louis Sauser, 1 сентябрь 1887, Ла-Шо-де-Фон, кантон Невшатель — 21 январь 1961, Париж) — швейцария ва француз шоири, ёзувчи.

ОРОЛ

Орол.
Орол.
Орол, ҳеч вақт, ҳеч қайга бойланмаган жой.
Орол, йўлин топиб судраб бўлмагай зинҳор.
Орол, авжи зўр гуллар-ла бурканган замин.
Орол, бекингайдир қоплон мисоли.
Орол, сукут қаърида.
Орол, қимир этмагай,
Унутиб бўлмас макон
Ва номсиз хилқат.
Мен туфлимни ирғитдим қайиқ ортига,
Сабаби, сенга боришни мен-да хоҳладим, орол.

Икром Отамурод таржимаси