Ёлка Няголова – таниқли болаг шоираси, адиба ва таржимон. “Белгилар” журнали бош муҳаррири. Славян адабиёт ва санъат академияси асосчиси. Унинг ўн бешдан ортиқ шеърий китоблари она ватани ва бошқа мамлакатларда чоп этилган. “Кафтдаги каштан”, “Ойна”, “Шаҳар манзаралари” сингари шеърий тўпламлар муаллифи. Асарлари рус, инглиз, украин, немис, француз тилларига ўгирилган.
КУНГАБОҚАР
Мана, мен, турибман кузакда
кунгабоқар мисоли,
Зилдай оғир бошимни ташлаб елкамга.
Ўйларим тўкилар –
чамбаракдан сўкилар
етилган уруғ…
Не бўлар бир марта тушимга кирса
Кўркам-тик қаддим,
яшил кўйлагим,
Ўтган, олислаган тилларанг кунлар…
Томчи-томчиюрак сўзларимни
бир қуш чўқилайди эринмай,
Соқовдай тутилиб такрорлар чунон.
Қанотсиз, бегона ҳаёт ҳақида
Қуёшга хабарлар сўйлар совуққон…
Рус тилидан Абдул Жалил Хўжам таржимаси