Кристофер Бреннан (1870-1932)

Кристофер Бреннан (Christopher Brennan; 1 ноябрь 1870 — 5 октябрь 1932) — австралиялик шоир. Илк шеърий тўплами – «XXI Poems» 1897 йили чоп этилган. Унинг “Сайланма”, “XXI аср шеърлари: Манбага томон”, “Шеърлар” (1913) тўпламлари чоп этилган.

ХАЗОНРЕЗ

Куз: бу йил ҳам, мана, ўлмоққа кечди,
Атрофда ажалнинг ўти чарсиллар,
Бу дунёда орзу бефойда ишдир,
Аммо биз, кутамиз бахтни ҳарсиллаб…

Қаҳратон шивирлар, балким, бу замон?
Бир тушни мияга қуяр асрий хоб:
Тубсиз жарлик узра сокин бир ўрмон,
Юксакда кийимсиз, ялонғоч офтоб.

Ўлик тушлар ичра учади қушлар,
Кимсасиз саройлар тепасида қон,
Яна йил ўтди, деб куяди қушлар.
Улар қасам каби эгасиз, сарсон.

Ижобат бўлмагай кечиккан орзу!
Бу сароб дунёда, дарахтлар ичра,
Бош эгиб турибмиз, айбсиз айбдорлар.
Жанубнинг четида, қаҳратон тунда
Кадим тилсимларни беркитар қорлар…

Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси