Карл Сендберг (1878-1967)

Америкалик шоир, тарихчи, адиб, икки марта Пулицер мукофоти соҳиби Карл Сендберг (Carl Sandburg) швед муҳожири оиласида туғилган. Унинг шеърияти Уолт Уитмен, Верхарн ва француз симвилистлари таъсирида шаклланган.
Унинг “Чикаго” (1916), “Маккажўхори йиғувчилар” (1918), “Тутун ва пўлат” (1920), “Ғарб қуёши куйдирган харсанглар” (1922), “Ассалом, Америка” (1928) ва бошқа шеърий китоблари жаҳон шеърияти хазинасидан миносиб жой олган.
Шунингдек, у 6 жилдлик Линколн биографиясининг муаллифи ҳамдир.

ҚЎШИҚ

Зангор юлдуз бордер, Жанетта,
Агар учсак нур тезлигида
Ўн беш йиллик йўлдир унгача.

Оқ юлдуз ҳам бордер, Жанетта,
Қирқ йил учмоқ керак унгача
Агар учсак нур тезлигида.

Айт, Жанетта, қайси юлдузга
Биз сен билан аввал учамиз –
Зангоргами ё оқ юлдузга?

АЙРИЛИҚ

Нега эркак: Мен сенсиз
Яшолмайман! – деб айтди.

Нега аёл: Мен сенсиз
Яшолмайман! – деб айтди –

Эркак кетди ғарб томон,
Шарқ томон кетди аёл.

Иккови яшар ҳамон…

ҒИШТ ТEРУВЧИ МУҲАББАТИ

Ўлгим келар,чунки мен
оддий ғишт терувчиман,
сен бўлсанг севасан аптекачини,

Ишимдан кўнглим қолди, олдингидай завқим йўқ,
тушлик чоғида эса қўшиқ айта бошласам
қўшиқларим кундан-кун ғамгинроқ,ҳасратлироқ.

Кўзимни қуёш нури қамаштирган чоғлари
оёғимнинг остида силкинаркан ҳавоза,
сен ҳақда ўйлайман,ёр…

Хуршид Даврон таржимаси