Восифи Бохтарий (1942)

Афғонистондаги ҳозирги замон форсий — дарий адабиётининг забардаст вакилларидан бири – олим, шоир, ёзувчи ва таржимон Устод Восифи Бохтарий (استاد واصف باختری‎‎) ҳисобланади. У 1942 йил Балхда туғилган. Илк маълумотни шу ердан олиб, 1967 — йил Кобул институтининг форс тили давоми…

Гул Почо Улфат (1909-1977)

Гул Почо Мир Саид Почо ўғли (адабий тахаллуси Улфат – ګل پاچا الفت) афғон адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, истеъдодли ёзувчи, шоир, олим ва таниқли давлат арбобидир. У 1909 йилда Нанграҳор (Шарҳий) вилоятининг Лагмон деган жойида руҳоний оиласида дунёга келган. давоми…

Ажмал Хаттак (1925-2010)

Муҳаммад Ажмал Хаттак ( اجمل خټک) Пуштунистоннинг Акора Хаттак деган қишлоғида дунёга келди. Ажмал афғон адабиётига Хушҳолхондан ташқари яна ўнлаб забардаст шоирларни етиштириб берган хаттаклар хонадонига мансубдир. Отаси Ҳикмат Хаттак барвақт вафот этиб, бўлажак шоир етимлкда ўсади. Мактабни битиргач, 1943 давоми…

Халилуллоҳ Халилий (1907-1987)

Афғонистоннинг форсий тилида ижод этувчи машҳур шоирларидан бири устод Халилийдир (خلیل‌الله خلیلی‎). У 1907 йили туғилган. Отаси марҳум Мирзо Муҳаммад Ҳусайн молия соҳасида катта лавозимга эга бўлган эди. Бўлажак шоир бошланғич маълумотини ўз уйида олган. Кейинчалик расмий мактабларда ўқиб, араб давоми…

Ғулом Дастагир Панжширий

Ғулом Дастагир Панжширий – афғонистонлик шоир. КУРАШ ТАРОНАСИ Шер йигитлар элга ёр хизмат билан, Яшнагай мардум дили рағбат билан. Мард йигитлар тўлқини — мавжи замон, Ёвга қарши қўзғалур ғайрат билан, Қанча ҳушёр бўлса эл, юртдош улус, Дўст бўлурмиз шунча юрт, давоми…

Абдулло Бахтоний (1926)

Абдулло Бахтоний (عبدالله بختانی) Нанграҳор вилоятидаги Сурхруд (Қизил дарё) ёқасида жойлашган Бахтон қишлоғида 1926 йил дунёга келган. Шоир Бахтоний бошланғич маълумотни Нанграҳорда олгач, 1946 йили ана шу вилоятнинг маориф бўлимида котиб бўлиб ишлайди, бир йил кейин Нанграҳордаги паштў тили курсида давоми…

Қори Абдулло (1868-1943)

Афғон халқининг форс тилида ижод этган машҳур шоирларидан яна бири Қори Абдуллодир. У 1868 йили Кобулда туғилган. Отаси Ҳофиз Қутбиддин Қори Абдулло ёш бола вақтидаёқ вафот этиб кетган. Бўлажак шоир Қори Абдулло бошланғич маълумотни уйда олади ва ўша давр одатига давоми…

Шамсиддин Кокар (XVIII аср)

Шамсиддин Кокарнинг туғилган ва вафот этган йили ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Афғон олими С. Риштиннинг тахмин қилишича, Шамсиддин Кокар 1180 ҳижрий (1766 мелодий)дан кейин туғилган. Чунки 1814 йилда Сардор Муҳаммад Азимхон Кашмир ва Панжобда волий бўлганида, Шамсиддин Кокар 60 давоми…

Козимхон Шайдо (1727-1778)

Козимхон Шайдо 1727 йилда Хаттаклар набиласи яшайдиган Сарой туманидаги Афзалобод деган жойда туғилди. Унинг отаси Афзалхон Хаттак, машҳур тарихчи бўлиб (“Тарих-е мурассо” асарининг муаллифи), Хушҳолхон Хаттакнинг набираси эди. Козимхон Шайдонинг отаси вафот этгандан кейин, хаттаклар хонлиги акаси Асадуллахон қўлига ўтади. давоми…

Аҳмадшоҳ Дуроний (1721-1771)

Аҳмадшоҳ Дуроний (1721—1771) фақатгина афғон миллий давлатининг асосчиси бўлибгина қолмай (1747 йилда биринчи мартаба афғон миллий феодал давлати барпо этилади), XVIII аср афғон поэзиясининг давомчиси сифатида ўз она тили — паштў тилида лирик шеърлар яратган шоир ҳамдир. 1940 йилда Кобулда давоми…


Мақолалар мундарижаси