Ёшико Шибаки. Ван Гогнинг қабри (ҳикоя)
Масако ҳаётида илк бор самолётдан чет эл аэродромига келиб тушиши эди. У ўзининг ёшгина ҳамроҳи билан божхонадан бир амаллаб қутулди-да, автобусга етиб олди. Ҳамроҳининг ёши йигирма саккизда, ўғли Набуодан сал каттароқ бўлиб, аллақандай савдо уйининг ходими эди. Автобус шиддат билан давоми…


Атоқли япон адибаси Ёшико Шибаки (Shibaki Yoshiko (yap. 芝木 好子) 1914 йилнинг 7 майида Токиода савдо-сотиқ билан шуғулланадиган оилада туғилган. Дастлаб қизлар мактабида, кейинчалик Суругадаи академиясида инглиз тилини ўрганган. Отаси вафотидан кейин 1939-40 йиллар мобайнида Мицубиши (Mitsubishi) иқтисодий тадқиқотлар марказида ишлаган. Худди ўша йиллар иқдисодий фанлар профессори Киёши Осима билан турмуш қурган.Ёшико Шибакининг дастлабки асарлари 1930-йиллар ўртасидан бошлаб япон журналларида босила бошлайди. 1941 йили япон адабиёти оламида эътиборли саналган Акутагава мукофоти билан тақдирланган. 1946 йили унинг илк романи нашр этилади. 60-йилларнинг бошида унингавтобиографик трилогияси босилиб чиқади ва бир қатор мукофотлар билан тақдирланади.Ёшико Шибаки 1981 йили Япония Санъат академияси аъзолигига сайланади. 1984 йили япон адабиётининг Олий мукофотига сазовор бўлади. 1989 йилнинг май ойида адиба ижоди ва шахсиятида япон маданиятини ифода этган ижодкор ва инсон деб эълон қилинади.Ёшико Шибаки 1991 йил 25 августда вафот этган.