Виктор Васильев. Таль тилсимоти (ҳужжатли қисса)
Шоҳмот тарихига назар ташлаб, ХХ асрнинг эллигинчи йилларида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган Михаил Таль сингари катта шов-шув уйғотган бошқа шоҳмотчини топиш қийин (зеро, шоҳмотда ҳамиша истеъдодлар кўп). Албатта, XIX асрда шоҳмот осмонида юлдуздай бир ёниб-ўчган афсонавий Паул Морфи ва чемпионлик давоми…


Россиялик ёзувчи ва журналист Виктор Васильев ХХ асрнинг 50-йиллари охиридан нуфузли спорт газетасида шоҳмот шарҳловчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлади. Хизмат юзасидан таниқли гроссмейстерлар билан мулоқотлар уюштириш, қизғин баҳсларнинг шоҳиди бўлиш ва мусобақалардан ҳисоботлар тайёрлаш орқали шоҳмотнинг сирли оламига кириб борди. Унинг мақола ва асарларида асосий эътибор шоҳмот курашининг руҳиятига қаратиларди. Шу боис унинг жаҳон чемпионлари – Михаил Ботвинник, Василий Смислов, Тигран Петросянга бағишланган асарлари ва бошқа мавзулардаги мақолалари ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан ўқиларди. Айниқса, Виктор Васильевнинг шоҳмот бўйича саккизинчи жаҳон чемпиони Михаил Таль (1936–1992) ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Таль тилсимоти” ҳужжатли қиссаси кенг китобхонлар томонидан юқори баҳоланди.