Валентин Катаевнинг “Давр, олға-бос!” асари рус классикасининг ажойиб дурдоналаридан биридир. Дастлабки беш йилликлар ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу роман-хроникада адиб Магнитка қурувчиларининг беназир фидойиликларини тасвирлаш орқали ватанпарварлик, интернационализм, она-Ватанга садоқат ғояларини моҳирона тараннум этган.