Улвий Бунёдзода. Инсон (ҳикоя)
Кекса файласуф соҳил бўйидаги хиёбонда денгизга яқин қўйилган ўриндиқлардан бирининг ёнида тўхтади. Бармоқлари билан оқ, жингалак сочларини тараб, билинар-билинмас хўрсинди. Кўзлари номаълум нуқтага қадалганча қотди. Кейин “Эҳ дунё, дунё” деганча ўриндиққа чўкди. У машҳур олим, дунёга донғи кетган академик эди. давоми…


Улвий Юсуф ўғли Бунёдзода (Ülvi Yusif oğlu Bünyadzadə) 1969 йил 23 сентябрда туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1987 йилда Озарбайжон Хорижий тиллар институтининг инглиз тили факультетига ўқишга кирган. У 1990 йил 20 январь тунида — Озарбайжондаги миллий озодлик ҳаракатини бостириш учун кирган собиқ Совет армиясига норозилик билдириб кўчага чиққан инсонлар сафида ҳалок бўлган.