Светлана Алексиевич. Уруш аёллар иши эмас (қиссадан парча)
Аёллар билан боғлиқ тушунчаларимизнинг барчаси “меҳр-шафқатли”, деган сўзга жо бўлади. Сингил, рафиқа, дўст, она – бу юксак таърифлар негизи, моҳияти ҳам меҳр-шафқатдан иборат эмасми? Аёл – ҳаёт бахш этади, ҳаётни кўз қорачиғидай асрайди, аёл ва ҳаёт – муштарак. ХХ асрнинг давоми…


Светлана Алексиевич 1948 йил 31 майда Украинанинг ғарбидаги Станислав, ҳозирги Ивано-Франковск шаҳрида туғилган. Онаси – украин, отаси – белорус. Уларнинг оиласи кейинчалик Белоруссияга кўчиб ўтади. Ўрта мактабни тугатгандан кейин мактабда тарбиячи, тарих ва немис тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган, шунингдек, туман газетасида мухбир бўлиб хизмат қилган. 1972 йили Белоруссия давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. Шундан кейин қатор газета ва журналларда турли лавозимларда ишлаган. 2000 йилдан Италия, Франция, Германияда яшаган. 2013 йилдан буён яна Белоруссияда истиқомат қилмоқда.