Стивен Ликок. Нотаниш дўстим (ҳикоя)
У кириб келгунча, чекувчилар учун мўлжалланган купеда ёлғиз ўзим ўтиргандим. Мўйнали узун пальто кийган, эллик долларлик чамадон кўтариб олган эди. Қўлидаги чамадонини ўриндиққа қўйганидан сўнг менга кўзи тушди. – Хўш, хўш, хўш! – деди у ва худди бир нимани эслагандек давоми…


Стивен Ликок (1869-1944) — канадалик ёзувчи ва иқтисодчи. Абсурд, ҳажв ва сатира йўналишидаги асарлари билан машҳур бўлган. Илк тўплами – “Literary Lapses” (“Адабий доғлар”, 1910). Умри давомида 61 та китоби нашр этилган. Асарлари бир неча тилларга таржима қилинган. 1946 йили Канадада энг яхши ҳажвий асарлар учун Ликок номидаги мукофот таъсис этилган.