Стендаль. Қизил ва қора (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Стендаль (тахаллуси; асл исм-шарифи Анри Мари Бейль) (1783.23.1, Гренобль – 1842.23.3, Париж) — француз ёзувчиси. Адвокат оиласида туғилган. 1799 йилда ҳарбий вазирлик хизматига кирган, Наполеон I армиясида хизматда бўлган (1806—14). Сўнг Италияга келиб, Ж. Байрон билан танишган. Итальян романтикларининг «Conciliatore» («Яраштирувчи») журнали билан ҳамкорлик қилган. 1815 йилдан бошлаб Стендальнинг дастлабки асарлари эълон қилина бошлаган. Бу асарлардаги республикачилик руҳи ва черков шаънига айтилган номуносиб сўзлар Австрия полициясида Стендальга нисбатан шубҳа уйғотади. Ҳаёти хавф остида қолган Стендаль 1821 йилда Парижга қайтиб, мақолалар ёзади, романтизм ҳақидаги мунозараларга киришади ва публицистик рисолалар эълон қилади. 1830 йил Июль инқилобидан кейин Стендаль дастлаб Триестда, сўнгра Рим яқинидаги бир шаҳарчада француз консули лавозимида хизмат қилади. Стендаль ҳаётининг бу шаҳарчадаги сўнгги 10 йили қизғин ижод билан кечади. Стендаль ижоди 18—19-асрларнинг туташ нуқтасида бошланганига қарамай, у империя ҳалокатга учрагунга қадар хаваскор ёзувчи даражасидан юқори кўтарилмади. 1814 йилдан Тикланиш (Реставрация)нинг сўнгига қадар бўлган даврда Стендальнинг ижтимоий-фалсафий ва адабий-эстетик қарашлари узил-кесил шаклланди. У шу даврда «Гайдн, Моцарт ва Метастазио ҳаёти» (1817), «Италиядаги ранг-тасвир тарихи», «Рим, Неаполь ва Флоренция» (1817), «Муҳаббат тўғрисида» (1822), «Россини ҳаёти» (1824), «Расин ва Шекспир» (1823—25), «Рим бўйлаб сайр» (1829) сингари публицистик, фалсафий-психологик, шунингдек, санъат ҳақидаги асарлари ва йўл хотираларини эълон қилди. У қарийб 30 йил давом этган тайёргарликдан кейин йирик бадиий асарлар ёзишга киришиб, «Арманс» (3 жилдли, 1927), «Қизил ва қора» (1831), «Парма ибодатхонаси» (1939) романлари, «Ванина Ванини» (1829) хикояси, «Виттория Аккорамбони», «Ченчи» (1837), «Герцогиня Паллиано» (1838) ва «Кастролик аббатиса» (1839) сингари йўл хотираларини яратди. Бундан ташкари, Стендаль шу даврда «Худбиннинг хотиралари» (1832) ва «Анри Брюлар ҳаёти» (1835) автобиографик киссалари, «Люсьен Левен» (1834—36), «Ламьель» (1839—42) романлари, «Минна Вангель» (1829—36) қиссаси ва бошқа асарларини езди.Танқидий реализмнинг шахсга тарихийлик принципи асосида ёндашиш, воқеалар ва характерларнинг ҳаққонийлигига эришиш, хулқ-атворларни синчковлик билан ўрганиш, онг-шуур ҳаракатини тахлил этиш ҳақидаги талаблари Стендаль реализмининг асосини ташкил этади. Стендаль «Арманс» романида шу принципларга амал қилишга уринган бўлсада, бу принциплар ёзувчининг шоҳ асари — «Қизил ва қора» романида ўзининг мукаммал ифодасини топган.«Қизил ва қора» романи Стендаль нинг юксак маҳорати билан 19-асрнинг таэутилий хроникаси даражасига кўтарилди. Асарда «салон ҳаётидан кўринишлар»гина эмас, балки Тикланиш давридаги қарийб бутун Франциянинг ҳаёти ўз аксини топган. Стендаль Жюльен Сорель образини яратиш орқали француз жамиятининг ижтимоий табиатини ва бу жамиятда кечган курашни катта бадиий куч билан кўрсатган. Стендалнинг тугалланмай қолган «Люсьен Левен» романида эса Июль монархиясининг дастлабки йилларидаги сиёсий-ижтимоий ва хусусий ҳаётнинг кенг манзараси тасвирланган. Стендаль ижоди француз адабиётининг кейинги тараққиётига катта таъсир кўрсатди ва жаҳон миқёсида шуҳрат қозонди. Стендальнинг тасвирлаш махррати, жамият ҳаётини бадиий тахлил килиш санъати романдан романга ўсиб боради. Стендаль адабиётшунослик, санъат тарихи, фалсафа ва психология масалаларига оид асарлар ҳам яратган. Унинг асосий асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.Наим Каримов.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.