Розия Тужжор. Яна бир юлдузнинг ботиши (ҳикоя)

Чол ўлган эди. Чунки анча вақтлардан буён чолнинг катта кўзойнаги токчада турар, унинг ўнг кўзига тушган дарз кундан кунга катталашиб борарди. Кампир – Ҳамдам учун бу ҳодисанинг юз беришига ишониш унчалик ҳам қийин эмас эди. Чунки акс ҳолда деворга чирмалиб давоми…

Розия Тужжор. Тўкилган гуллар (ҳикоя)

Туннинг нариги бошидан келарди. Олдинига оҳиста-оҳиста ҳаракатланиб, кўрсаткич бармоқларини ерга нуқир, аммо кейинроқ булутлар оҳ чекканларидан сўнг қадамларини тезлаштирардилар. Энди тарновнинг ихтиёри ўзида эмасди. Овозини баралла қўйганича вой-войлаб йиғлар, нола қилар, унинг овози икки табақали эшикларнинг тирқишидан ичкарига кириб келарди.Хона давоми…

Розия Тужжор. Наргислар (ҳикоя)

Ингичка бир ариқ ва бир қатор бинафша гул: бахмал юзлари ва хумор кўзлари билан коптокчалардек ғилдираётган сув пуфакчаларига термулган бинафшалар.Ариқнинг бўйида ўтириб олганимча унда оқаётган сув салқинлигига бармоқларимнинг учи билан амин бўламан. Шамшодлар ортидан уларни кўраман: шуур ва идрокнинг заъфаронранг давоми…

Розия Тужжор. Шиша аёл (ҳикоя)

Аёл кўзгунинг олдида тўхтади-да, оҳ тотиб қўйди. Кичкина бир булут доғи ойнанинг хотирасини остин-устин қилиб юборди. Кичкина олтинранг тароғини олди-да, тўғноғичлар асирлигидан озод бўлган сочларини таради. Шалоладай товланаётган қоп-қора сочлар елка узра ёйилдилар. Кўзгунинг ичидан узоқ-узоқларни кўриш мумкин эди. Аммо давоми…

Розия Тужжор. Хайрли тун (ҳикоя)

– Совқотяпман!Аёл шундай деди-да, пиёладан юқорига ўрлаётган буғни томоша қилди. Пиёла чиннидан бўлиб, кичкина ва ингичка бир ёриқ қизил гулнинг шохларидан ўтиб кетар, пиёланинг ярим ой шаклидаги оғзига етмасдан чап томонга хиёл бурилганча бош эгиб тўхтарди.– Совқотяпман!Яна бир марта айтди. давоми…

Розия Тужжор.Парвоз (ҳикоя)

Кунботар токларнинг елкасига қўнган. Ковушларимни ечиб, оёқларимни муздек сувга топширдим. Кунботар ёйдек елкамда иккита қанот ўстириб чиқарган бўлиб, бир соатлардан кейин оҳиста буғланганича ложувард сувда йўқ бўлиб кетса керак.Дарахтлар ортига яширинган дарахтлар тепасидан қишлоқни кўрса бўладиган бир оралиқ топдим. Сув давоми…

Розия Тужжор. Ҳам олма, ҳам юлдуз (ҳикоя)

Икки томонида баланд арча дарахтлари қад кўтарган тошлоқ йўлдан ҳорғин кетиб борарди. Ўнг томонда кўпқаватли бетон уйлар терилиб кетган бўлиб, улар тугаган жойда бир тоғ кўринарди. Тоғ худди чалқанча тушганича оғзини очиб осмонга юзланиб ётган оёқлари узун аёлга ўхшарди. Қўшни давоми…


Мақолалар мундарижаси