Рабиндранат Тагор. Ёзувчи (ҳикоя)

Шу кунгача Пробхадан сира ғамим йўқ эди. Қайтага бемор онасининг ташвиши кўпроқ бўларди. Пробханинг ўйнаб турганини кўриб, мен беҳад қувонардим, унинг маъсум кулгисидан ва чала-чулпа қилиб гапиришидан роҳат қилиб, уни жон деб овунтирар эдим. Бироқ, қизча йиғлаган ҳамон ундан қутулишга ҳаракат қилиб, дарров онасининг қўлига берардим.
Боланинг бутун ташвиши оқибат менинг зиммамга тушар деб сира ҳам ўйламаган эдим. Бахтга қарши, тез фурсатда хотиним ўлиб, қизча бутунлай менинг қўлимда қолди. Она меҳридан маҳрум бўлган бу етимчага икки чандон муҳаббат билан қарашим лозимлигини жуда яхши англар эдим. Аммо бу мусибатдан Пробханинг қандай хулоса чиқарганини билмасдим; қизча бўлса, ёлғиз дадамга мен қарамасам, ким қарайди, деган фикрга келган экан.
Олти ёшга борганда, уй-рўзғор ишлари тамомила шунинг қоиига ўтди. Кичкина қизчанинг дадасини парвариш қилишга бел боғлагани яққол кўриниб турарди. Мен кўнглимда ундан кулсам ҳам, измидан чиқмасдим. Мени уқувсиз, ёрдамга муҳтож деб ўйлаш унга ёқар, бинобарин, кийим ё соябонимни бирор ерга ташласам, гўё унинг қарашиб юбориши зарурдек, дарров йиғиштириб жой-жойига қўярди. Ахир унинг менга ўхшаш катта қўғирчоғи йўқ эди-да! Шунинг учун отага овқат пишириш, кийинтириш, ётганда устларини ёпиб қўйиш унга зўр қувонч бағишларди. Фақат ҳарф ўрганиш ва ўқиш вақтидагина, истар-истамас, менинг хоҳишимга бўйсунар эди.
Қиз ҳадемай балоғатга етиб, уни муносиб эрга бериш вақти ҳам келди. Бунинг учун пул керак, менда эса пул йўқ! Бундан ташқари, мен қизимга хат-савод ўргатдим, энди у бирор нодоннинг қўлига тушса нима бўлади? Пул топиш зарур эди. Ҳукумат идораларига ишга кирай десам, жуда кексайиб қолганман, бошқа ишга рағбатим йўқ, ўйлаб-ўйлаб ёзувчилик қилишни маъқул кўрдим.
Ёш бамбук дарахтидан ясалган идишга на сув, на ёғ солиб бўлади. У рўзғорда фойдасиз нарса. Аммо, бордию бамбукнинг ёш ниҳолидан най ясалса-чи, у ёқимли садо беради. Мен ўз қобилиятини ҳеч қайси соҳада кўрсата олмаган бахтсиз кимса, шубҳасиз, китоб ёза олади, деган қарорга келдим. Бинобарин, тортинмай-нетмай бир пардалик комедия ёзишга киришдим.
Комедия кўп кишиларга манзур бўлиб, саҳнага қўйилди. Бу асар менга шон-шуҳрат келтирди, шу билан бирга, бошимга ташвиш ҳам солди: энди мен бошлаган ишимни охирига етказолмасман деган хавфда эдим., Кунбўйи қўрқув ва ҳаяжон ичида комедия ёзардим.
—    Дада, балки кўчаларга чиқиб бир айланиб келармиз, — деб илтимос қилди Проха майингина жилмайиб.
—    Бор, нари тур! Ҳозир менга халақит берма! — бақириб бердим мен трубка чека туриб. Унинг ёришиб турган чеҳраси, пуфлаб ўчирилган шамдек, бирпасда сўнди. Мен бўлсам бекордан-бекорга озор топган бу қизнинг хонадан қандай чиқиб кетганини ҳам сезмай қолибман.
Шу вақтларда мен чўри хотинларни шафқатсизлик билан ҳайдар, хизматкорларни урар, агар гадо келса таёқ олиб қувар эдим. Уйим чорраҳада бўлгани учун, баъзи йўловчилар деразадан қараб йўл сўрар, мен бўлсам уларни жеркиб, кўчанинг нариги ёғидан юришга буюрар эдим. Менинг қизиқ комедия ёзаётганимни ҳеч ким билмас, билишни ҳам истамас эди.
Менинг драматургияга ҳавасим ҳам, шон-шуҳратим ҳам тобора ортар, лекин пулимга пул қўшилмас эди. Дарвоқе, мен у вақтда пулни ўйламасдим ҳам. Мен ҳатто яхши оиладан қизимга куёв топишим зарурлигини ҳам унутган эдим.
Агар орада бошқа бир ҳодиса рўй бермаганда, бу телбалик яна қанча давом этар эди экан, билмайман. Жаҳирграм қишлоғининг заминдори газета нашр этиб, мени унга иштирок этишга таклиф қилди. Мен рози бўлдим ва бир неча кун давомида кечаю кундуз бетиним ёздим. Жахирграм ёнида Ахирграм қишлоғи ҳам бор эди, бу қишлоқ заминдори менинг хўжайиним аъзо бўлган партияга эмас, бошқа партияга мансуб экан. Айтишларига қараганда, бир вақтлар бу қишлоқларнинг аҳолиси бир-бири билан таёқ олиб уришган, охири суд улардан бу номаъқулчиликни такрорламаслик тўғрисида тилхат олишга мажбур бўлган. Эндиликда хўжайиним менинг қаламимни қотиллар, каллакесарлар ўрнида ишлата бошлади. Мен Ахирграм заминдорларининг аждодларини фош қилиб ёзган ўткир мақолаларим билан Жахирграм заминдорларининг шарафини ҳимоя қилардим. Ахирграмликлар қаттиқ шарманда қилинди. Бу менинг ижодий гуллаган чоғим эди. Мен семириб кетдим, лабларимда ўйноқи табассум пайдо бўлди. Душманларнинг тарихини тасвир этиш билан мен Ахирграм заминдорларига ўлим зарбаси берган эдим. Жахирграмликлар мақолаларимни ўқиб, ичаги узилгудай бўлиб кулишар эди. Мен жуда очилиб кетдим.
Бироқ Ахирграм заминдори ҳам қараб турмади. У ҳам газета чиқара бошлади. Унда нималарни ёзмадилар денг! Бу газета содда тилда, кўтаринки руҳ ва эҳтирос билан шундай ҳақоратомуз нарсалар босиб чиқардики, гўё ҳарфларидан ўт чақнаб турарди. Ҳар иккала қишлоқ аҳолиси бу сўзларнинг маъносини жуда яхши тушунарди. Мен тажрибали журналист бўлганимдан, душманларга қарши яна шундай ўткир мақолалар ёздимки, унинг моҳиятини на дўст тушунарди, на душман. Натижада мен ғолиб чиқдим-у, лекин, ҳамма мени, мағлуб бўлди, деб ўйларди. Ўнғайсиз аҳволда қолиб, яхши дид ҳақида илмий асар ёздим. Бундай қарасам, ёмондан кўра яхши нарсадан кулиш — уни рад этиш осонроқ экан. Маймунлар одамга тақлид қилишади, лекин одам маймунга тақлид этганда унча қойил қилолмайди. Менинг илмий асарим қабул қилинмади.
—    Вой, ўлганим яхши, нима қилиб қўйдингиз? — деб қичқириб юборди. Унинг кийимлари қонга бўялган эди. Чхидам дарров унинг оғзини ёпди. Дукхирам эсанкираб қолди, у белкуракни ташлаб, бошини ушлаганча полга ўтирди; ухлаб ётган бола уйғониб, қўрққанидан йиғлаб юборди.
Бу уйда шунча ҳодиса бўлишига қарамай, қишлоқ аввалгидек типпа-тинч эди. Подачи ҳозиргина подани ҳайдаб келди. Кунбўйи шоли ўроғида юрган деҳқонлар енгил қайиқларда уйларига қайтардилар; улар бошларида бир неча боғдан шоли кўтариб келардилар, бу — уларнинг бир кунлик иш ҳақлари эди.
Ака-укаларнинг қўшниси Рамлочон Чокроборти бобо почтага хат ташлаб келиб, ўз уйи олдида хотиржамгина трубка чекиб ўтирарди. Дукхи унинг ижарачиси бўлиб, қарзининг бир қисмини шу куни тоиашга ваъда берган эди. Бирдан чолнинг эсига шу гап келиб, эҳтимол, Дукхи ишдан қайтгандир, деб елкасига чадорини ташлаб, қўлига соябон олиб ҳовлисидан чиқди.
У қўшни ҳовлига назар солиб, сесканиб кетди. Ҳамма уйларда чироқ ўчирилган. Қоронғи айвонда бир неча кишининг шарпаси кўринарди. Аҳён-аҳёнда бўғилиб чиққан йиғи овози эшитиларди — бола онасини чақириб йиғларди. Чхидам унинг оғзини қўли билан бекитиб турарди.
—    Дукхи, уйдамисан? — деб сўради бесаранжом Рамлочон.
Дукхи тош ҳайкалдай қотиб ётарди. У ўз исмини эшитиб, ёш боладек ҳўнграб юборди.
Чхидам шошилганча ҳовлига чиқиб Чокроборти ҳузурига борди.
—    Афтидан, хотинлар яна жанжаллашганга ўхшайдими? — деб сўради Рамлочон бобо, — биз уззукун уларнинг доду фарёдини эшитдик…
Чхидам нима қилишини билмасди. Бири-биридан бемаънироқ фикрлар бошига келарди. Ниҳоят, қоронғи тушгандан кейин мурдани бир жойга кўмиб, шу билан ундан қутуламан, деган фикрга келди. Бунгача уйга бирор киши кириб келишини у сира хаёлига келтирмаган эди. Қўққисдан келиб қолган бу одамга Чхидам нима деб жавоб беришини билмади.
—    Ҳа, букун қаттиқ жанжал бўлибди, — деди охири. Рамлочон айвонга чиқишга тараддудланиб:
—    Нега Дукха йиғлаяпти? — деб сўради. Чхидам буни яшириш қийинлигини фаҳмлаб:
—    Жанжал вақтида менинг хотиним Радхани белкурак билан урибди.
Бундай пайтда ҳеч қандай хавф, фараз этилгандан кўра даҳшатлироқ туюлмайди: Чхидам мудҳиш ҳақиқат чангалидан қутулишнигина ўйларди. Дарҳақиқат, ёлғоннинг ҳақиқатдан кўра даҳшатлироқ оқибатини у қаёқдан билсин? Бинобарин, Рамлочоннинг саволини эшитган Чхидам ўйлаб-нетмай оғзига келган сўзни айтди-қўйди.
Рамлочон бу хабардан сесканиб:
—    Бай, бай бай! Нималар деяпсан! Ҳар ҳолда ўлмагандир-а? — деб сўради.
—    Ўлиб қолди, — деди Чхидам ва Чокробортининг оёғига йиқилди.
Рамлочоннинг қочишга мажоли етмай:
«Рам, рам!— деб юборди-да, ўйлаб қолди. — Бемахалда нима қилиб, бу ҳодисанинг шоҳиди бўлдим!
Энди узлуксиз терговга чақиришади».
Чхидам эса ҳамон унинг оёқларига тирмашар эди.
—    О, донишманд бобо, — деб ялинди у (Рамлочонн қишлоқда энг яхши қонуншунос деб ҳисоблардилар).— Айтинг-чи, нима қилсам хотинимни қутқариб қоламан?
—    Қулоқ сол, — бир оз ўйлаб давом этди Чокроборти.—Биргина йўл бор: ҳозир политсияга бориб, укам Дукхи кечқурун ишдан оч келиб, овқат тайёр эмаслигини билгач, хотинини белкурак билан урди дегин. Шу сўзни айтсанг хотининг халос боиади, боиадиган гап шу.
Чхидамнинг томоқлари қуруқшаб кетди:
Хўжайиним энди менга илгарижгидек ҳурмат билан қарамас, одамлар ҳам менга рўйхуш бермасди. Кўчага чиқсам мендан юз ўгиришар, баъзилар эса мени кўрган ҳамон кула бошлардилар.
Бу орада менинг комедияларимни ҳамма унутди. Назаримда мен одамларга бир қути гугуртчаликкина керак эканман; уни бир лаҳза ёндиришдию иш тугади. Руҳим тушиб, бошим гаранг бўлиб, мутлақо ишламай қолди. Ҳаётим заволга юз тутди. Унда ҳеч қандай маъно қолмади.
Бу чоғларда Пробха мендан қўрқиб қолган эди. Чақирмагунимча менинг олдимга киришга журъат қилмасди. Қиз, ёзишдан бўшамаган отадан кўра, мудом ёнингда турган қўғирчоқ яхши, деган фикрга келиб қолган эди, чамамда.
Охири Ахирграм газетаси хўжайинимни қўйиб менга ёпишди. Менга қарши ёзилган мақолалар жуда ҳам ҳақоратомуз эди. Уларнинг мазмунини дўстларим, жўраларим менга кула-кула сўзлаб берардилар. Баъзилар, гап мақолада эмас, гап унинг қандай маҳорат билан ёзилишида, деб қўйишарди. Унинг равон услубига эътибор қилинса, дилозорлиги ҳам енгиллашиб қолармиш. Шу фикрни йигирма киши кунбўйи қулоғимга қуярди.
Уйимнинг олдида бир боғча бўлиб, баъзан бирор нарсадан хунобим чиқса, шу ерда айланиб юришни яхши кўрардим. Уялари устида учиб юрган қушчаларнинг чағир-чуғури тўхтаб, қош қорайиб, ҳаммаёқ тинчиганда мен ҳам анча ҳовуримдан тушардим. Қушлар орасида тилидан заҳар томадиган ёзувчилар йўқлигини билардим, бинобарин, улар билан яхши дид ҳақида мунозара қилишнинг ҳожати ҳам йўқ. Мен ҳалиги заҳар олуд мақолаларга жавоб ёзиш ҳақидагина ўйлардим. «Олижаноблик ва мардликни ҳамма ҳам тушуна бермайди, — дердим ичимда. — Энг яхшиси заҳар олуд тил». Мен қаттиқ жавоб ёзишга қарор қилдим, мана бунда мен сира ҳам мағлуб бўлмайман! Шу лаҳза зулмат ичида юмшоқ, таниш овоз эшитилди ва мен майин ва иссиқ қўлнинг авайлаб текканини сездим. Бироқ, ўз фикрларимга шу қадар ғарқ бўлгандимки, унга парво ҳам қилмадим. Бир неча дақиқадан сўнг шу майин овоз яна мени чақирди ва яна қўлнинг авайлаб текканини ҳис этдим. Қиз секингина менга яқинлашиб, аранг эшитилар овоз билан «Дада!…» деди. Жавоб бўлмаганини кўриб, менинг ўнг қўлимни ушлаб астагина пешонасига олиб борди-да, секин қайтиб уйга кетди. Пробха кўпдан буён менинг олдимга кирмас, мабодо кирса ҳам бундай ёлвормас эди. Ҳозир авайлаб менга қўл узатиши бутун вужудимни тўлқинлантириб юборди.
Бирмунча вақт ўтгандан сўнг уйга кирсам, қизим каравотда ётибди. У дармонсиз, кўзлари ярим юмуқ; бутун аъзоси гулдек сўлган эди. Пешонасини ушласам, ёниб турибди, қон томирлари шишган, тез-тез нафас олади. Билдимки, қизим касалини сезиб, ширин сўз, меҳр-муҳаббат истаб отага мурожаат қилган, у эса, бу пайтда ахирграмликларга жавобан ёзиладиган, ҳеч кимга нафи тегмайдиган дилозор мақола ҳақида бош қотириб юрибди.
Мен бемор ёнида ўтирдим. Пробха сўзсиз, иссиқ қўллари билан менинг қўлимни тортиб пешонасига олиб борди-да, жим бўлиб қолди.
Мен Ахирграм ва Жахирграм ҳақидаги ҳамма мақолаларимни ўтга ёқдим ва ҳеч қандай жавоб ёзмадим. Чунки эндиликда ғалаба ҳам менга қувонч келтирмасди. Пробханинг онаси ўлганда мен уни ўз қўлимга олгандим. Бугун — Пробхага ўгай она бўлиб қолган менинг ёзувчилик фаоилятим дафн этилгандан сўнг, яна қизимни қўлимга олиб, бағримга босдим ва уйимдан чиқиб кетдим.

Тўхтасин Жалолов таржимаси