Отар Чиладзе. Ҳаёт учун
Бизнинг замонларгача яшаб келган халқларнинг кўпчилиги маънавий шаклланиш, ўз бахти-иқболи учун курашиш борасида деярли бир хил, мураккаб йўлни босиб ўтганлар. Лекин, улуғ бир адибнинг машҳур иборасини сал ўзгартириб айтадиган бўлсак, барча халқлар, ҳар битта жамият ўзигагина хос бўлган, турлича йўллар давоми…


Отар Чиладзе (ოთარ ივანეს ძე ჭილაძე) — атоқли грузин адиби, шоир ва жамоат арбоби. Унинг “Лой битиклар”, “Меҳмонлар сўради, бола соз чалди”, “Тўққиз поэма”, “Юртнинг иккинчи бўлаги” номли шеърий китоблари, “Инсон борар йўл бўйлаб”, “Мен билан учрашган ҳар бир тирик жон…”, “Темир театр”, “Годори” романлари XX аср грузин адабиётида воқеа бўлган асарлардир.