Нугзар Шатаидзе. Куз (ҳикоя)
Сентябрда иссиқ пасайиб, чидаса бўладиган ҳолатга келади. Осмон тубсиз ва ложувард бўлиб қолади. Дарё тозаланиб хантал рангидаги енгил тўлқинларни ҳайдай бошлайди. Тиниқ сувда юпқа сирпанчиқ тошлар кўринади. Ҳавода нам япроқ ва балиқ ҳиди анқийди. Соҳилбўйи майсазорида анча салқин бўлади. Дарахт давоми…


Ихчам новеллалар устаси, драматург, сценарист Нугзар Шатаидзе (ნუგზარ შატაიძე) 1944 йилда Тбилисида туғилган. Тбилиси политехника институтининг физика факультетини тамомлаган. Давлат мукофоти лауреати (1996). Ўз овозига эга бўлган ёзувчининг мўъжаз асарлари миллий муҳит тасвирлари билан ўқувчи қалбидан чуқур жой ола билди.